00:15 / 20.06.2024
295

Фильмларда қўшиқларни ўзи куйлайдиган Болливуд юлдузлари (фото, видео)

Фильмларда қўшиқларни ўзи куйлайдиган Болливуд юлдузлари (фото, видео)
Рол ижро қилиш, қўшиқ куйлаш ва рақсга тушишни маромига етказадиган ушбу Болливуд юлдузларининг маҳоратига қойил қолса арзийди.

Сонакши Синха

Фото: Instagram
Актриса Сонакши болалигидан вокал билан шуғулланганига қарамасдан, 2015 йилда илк бор ўз муаллифлик қўшиғини куйлаган. У ўзининг болалигидаги хоббиси билан шуғулланишга болаларга бағишлаб ўтказиладиган реалити-шоуда ҳакам бўлиш таклифи бўлганидан кейингина қарор қилган. Муваффақиятли дебют ижродан кейин Сонакши “Акира” фильмининг қўшиқ куйланадиган ролига таклиф қилинган.

Салмон Хон

Фото: Instagram
Салмон Хоннинг қобилиятларига қараб уни серқирра ижодкор деб аташ мумкин. Жанжалкаш шоу-бизнес вакиллари орасида етакчилик қиладиган Салмон Хоннинг актёрликдан ташқари, бошловчилик ва қўшиқ айтиш қобилиятлари ҳам бор. Актёр 50 ёшдан ошганига қарамай, унинг овози ёш йигитларникидан фарқ қилмайди, ижросидаги қўшиқлар эса ўзига хослиги билан мухлислар қалбидан жой олади. Болливуд юлдузи “Меросхўрлар”, “Ўта хавфли”, “Соқчи” ва “Кўринмас оғадан салом” фильмлардаги ролида шахсан ўзи қўшиқ ижро қилган.

Приянка Чопра

Фото: Instagram
Америкалик хонанда Ник Жонаснинг юрагини забт этган Приянка фильмларда шунчаки суратга тушмайди, у жанг саҳналарини ўзи ижро қилади, қўшиқ куйлай олади, куйлаганда ҳам замонавий эстрадада чиқишлари билан мухлисларини қувонтиради. 2002 йилда ижросидаги фильмлар учун қўшиқ ёзган актриса 2011 йилга келиб хонанда сифатида ҳам карьера қилишни бошлаган. Приянка Чопра интервьюларида хонандаликка кўпроқ вақт ажратишни исташи, аммо актрисаликдан ортиб вақт ажрата олмаслигини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Фильмларда қўшиқларни ўзи куйлайдиган Болливуд юлдузлари (фото, видео)