13:25 / 18.07.2024
479

27 йилдан буён қайта-қайта кўрилганда ҳам кўпчилик пайқамаган “Титаник” фильмидаги хатолар

27 йилдан буён қайта-қайта кўрилганда ҳам кўпчилик пайқамаган “Титаник” фильмидаги хатолар
Жеймс Кэмероннинг “Титаник” фильми бир нечта рекордларни ўрнатди ва албатта жаҳон киносининг олтин коллекциясига кирди. Фильм режиссёри чўкиб кетган кема тарихини қайта тиклашга алоҳида синчковлик билан ёндашади.

Бироқ ҳаётда бўлгани каби суратга олиш майдончасида ҳам перфексионист бўлган Кэмерон фильмида бир нечта хатоларга йўл қўйган. Фильмнинг якуний версиясида ноаниқликлар пайдо бўлиши 20th Centuryt Fox Film Corporation студияси продюсерлари томонидан белгиланган фильмни етказиб беришнинг тиғиз муддати билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Портрет
Бир гуруҳ тадқиқотчилар океан тубидаги “Титаник” вайроналари орасидан топган қиз сурати Жек ҳаётда чизган нарсаларга тўғри келмайди.

“Подтяжка”
Роуз Каледон Хоклининг қўриқчиси томонидан қўллари қувурга кишанланган Жекни қутқариш учун келади. Қаҳрамон аввалгидек оқ рангли кенг кўйлак ва “подтяжк”али шим кийган. У Роуздан аввал болта билан шкафга уришини, кейин эса кишанларни узишини айтади. Роуз у айтгандек қилади, аммо шкафни синдириб, Жек томонга ўгирилганида Жекнинг шимидаги “подтяжкалар” ғойиб бўлади. Бундай ҳолатда Жек уларни ўзи ечиб ололмаслиги аниқ.


Кулон
Ҳашаматли лайнерда биринчи кечки овқат пайтида Роуз қаллиғи ва онасининг ёнидаги столда ўтиради. Эгнида мунчоқлар тикилган кўйлак, бўйнига маржон тақиб олган. Кейинги кадрда, сувга сакрашга қарор қилганида Роуз кема бўйлаб югуради — бироқ унинг бўйнидаги тақинчоқ энди кўринмайди.


Болта
Роуз лайнер коридоридаги ойна ортида турган болтани кўради. У болта билан Жекни озод қила олишини тушунади. Қиз ойнани синдиради, шундан сўнг ойнадан фақат битта бўлак қолгани аниқ кўринади. Кейинги кадрда, у болтани олганда ҳимоя ойнасининг парчалари яна ўз жойига қайтади.


Лайнер макети
Фильм аввалида Роузнинг қаллиғи Каледон Хокли машинадан тушган кадрни кўриш мумкин. Автомобиль ойнаси орқали орқа фонда қурилиш ҳавозалари кўринади — бу фильмни суратга олиш учун ўрнатилган лайнернинг тугалланмаган макети бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 27 йилдан буён қайта-қайта кўрилганда ҳам кўпчилик пайқамаган “Титаник” фильмидаги хатолар