21:06 / 03.08.2024
157

Туркиядаги энг шов-шувли сериал ҳақида сиз билмаган 8 та ажойиб факт

Туркиядаги энг шов-шувли сериал ҳақида сиз билмаган 8 та ажойиб факт
Дастлаб “Қўрғон сирлари” билан ўхшашлиги туфайли кўпчилик томонидан танқид қилинган “Клюква шарбати” сериали нафақат мустақил лойиҳа эканлигини, балки Сейран ва Ферит ҳикоясидан бир неча баравар муваффақиятлироқ бўлиши мумкинлигини исботлади. Бутун дунё бўйлаб кўплаб томошабинлар воқеа ривожини қизиқиш билан кузатмоқда, гарчи у имкон қадар реалистик, драматик ва жуда ижтимоий бўлса ҳам. Ушбу мақолада сериал ҳақида сиз билмаган қизиқарли фактларни тўпладик.

“Клюква шарбати” сериали тугатилиш хавфи остида бўлган

Фотиҳнинг синглиси Нурсемнинг мажбурлаб турмушга берилиши интернетда норозиликларга сабаб бўлади. Унал оиласи билан бир хил фикрда бўлган Туркия аҳолиси мамлакатида ҳамма нарса бутунлай бошқача эканини, продюсерлар ва сценарий муаллифлари эса атайлаб жамият пойдеворига путур етказаётгани ҳамда барча ёмонликлар учун диндорларни айблашга уринаётгани ҳақида ғазаб билан ёзишни бошлашади.

Албатта, Цензура қўмитаси дарҳол лойиҳага қизиқиб қолади, фильм бутун эфир тарихидаги энг катта жарима (тахминан 875 миллион сўм)га тортилади ва суд жараёни тугагунига қадар сериал беш ҳафтага тўхтатилади. Бундай вазиятда лойиҳа ёпилиши керак эди, лекин оиладаги зўравонликка дуч келган аёллар ишга аралашади. Нурсемнинг ҳикояси уларникига шунчалик ўхшаш эдики, улар “Клюква шарбати”ни ҳимоя қилишга йиғилишади.

“Клюква шарбати” мухлислари сайт яратади, унда сиз бош қаҳрамон Фотиҳга тарсаки туширишингиз мумкин

Фотиҳ томошабинларни шунчалик ғазаблантирадики, улар ҳатто бош қаҳрамонга шапалоқ уришингиз мумкин бўлган веб-сайт яратишга ҳам эринишмайди. Ишлаб чиқилган дастур ҳали ҳам сериал мухлисларини хурсанд қилади, чунки сайт иш бошлаганидан бери Фотиҳ юзига 60 миллион мартадан кўпроқ тарсаки туширилган.

“Клюква шарбати” иккинчи мавсумда барча рейтингларни сақлаб қолган ягона лойиҳа бўлди

Сериал “Қўрғон сирлари” машҳурлик чўққисида ҳам бўлмаган кўрсаткичлар билан мақтана олади. Пелиннинг қайтиши ва бошқа ишонарли чиқмаган ҳолатлар кўплиги туфайли рейтинги тушиб кетган “Қўрғон сирлари”нинг иккинчи мавсуми ҳақида бирор нима дейиш қийин. Тўғри, бундай “машҳурлик”нинг камчиликлари ҳам бор: томошабинлар деярли доимий равишда сценарий муаллифлари ва режиссёрлар лойиҳага қўшадиган у ёки бу маҳсулотнинг рекламаларидан шикоят қилишдан чарчамайди.

Сила Туркўғли ва Дўгукан Гунгер лойиҳанинг биринчи фаслидан сўнг жиддий жанжаллашиб қолган

Биринчи мавсумни суратга олиш пайтида Сила ва Дўгукан келишолмай қолади, шунинг учун улар алоқани бутунлай тўхтатади, фақат иш сабаб гаплашишади. Агар Ниляй ролини ўйнаган актрисага ишонилса (ҳа, у реал ҳаётда ҳам ғийбатчи), Каннда бўлиб ўтган MIPTV—2024 ярмаркаси давомида жуфтлик ярашиб олган.

“Клюква шарбати” сериали беш (!) марта тўхтатилган

Агар лойиҳага бир марта жарима солинган деб ўйласангиз, адашасиз. Цензура қўмитаси лойиҳани турк телевидениесидан олиб ташлаш учун қўлларидан келганини қилади. Бироқ улар бунга эришолмайди. Аммо учинчи мавсумда “Клюква шарбати” яна цензуралар диққатига тушиши эҳтимоли катта.

Эврим Алася “Қўрғон сирлари” сериалида ўйнаши мумкин эди

Ўша пайтда Доанинг онаси ролини ижро этган актриса яна иккита таклифни кўриб чиқаётганди. Аёлнинг ўзи уни “Қўрғон сирлари” ва “Омера” сериалига чақиришганини айтади. Лекин Эврим “Клюква шарбати”даги қаҳрамонининг образи ва сериал сценарийсини кўргандан сўнг, дарҳол қарор қабул қилади. Қизиқ, актриса Сейран ва Ферит ҳақидаги ҳикоянинг бир қисми бўлишга рози бўлганида қандай рол ўйнаган бўларди?

“Клюква шарбати”да бош ролдаги актёрлардан бири оғир касаллик туфайли ўзгаришига тўғри келган

Афсуски, экранда Фотиҳ Абдулла Уналнинг отаси образини яратган актёр Сеттар Танриоген миясига қон қуйилиши туфайли касалхонага ётқизилади. Яхшиямки, ҳаммаси изига тушиб, Сеттар даволаниб чиқади. Аммо иккинчи мавсум давомида унинг ролини Аҳмет Мумтаз Тайлан ижро этади. Журналист Бирсен Алтунташнинг сўзларига кўра, соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли Сеттарнинг хотираси пасайган.

Дўгукан Гунгер кўчада томошабинлар томонидан таъқибга учрайди, чунки уни Фотиҳ деб ўйлашган

Фотиҳ ва уни ёмон кўрадиганлар учун веб-сайт яратилганини ҳисобга олсак, Дўгуканнинг “Клюква шарбати” мухлислари таъқибига учраши мантиқан тўғри. Унинг айтишича, одамлар кўчада тўхтатиб, норозиликларини билдиришган — қаерда ва қандай хато қилганини тушунтиришган. Мухтасар қилиб айтганда, у фаол аудиториядан эҳтиёт бўлиши керак эди, чунки унга ҳақиқий ҳаётда тарсаки туширишлари мумкин эди. Яхшиямки, бу содир бўлмайди. Бироқ қувонишга эрта, ҳали олдинда лойиҳанинг учинчи мавсуми бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Туркиядаги энг шов-шувли сериал ҳақида сиз билмаган 8 та ажойиб факт