20:03 / 09.08.2024
8

Дам олиш кунларини мароқли ўтказиш учун ажойиб корейс драмалари

Дам олиш кунларини мароқли ўтказиш учун ажойиб корейс драмалари
Корейс драмалари миллионлаб содиқ мухлисларни жалб этиб, ўзига хос ҳодисага айлангани ҳеч кимга сир эмас. Аллақачон корейс драмалари оламига шўнғиб кетган бўлсангиз, мазкур сериаллар сизни хурсанд қилиши аниқ.

“Иш бўйича таклиф” (сериал, 2022), Парк Сун Хо

Давомийлиги: 12 қисм
IMDb рейтинги: 8.10
“Иш бўйича таклиф” — қайта-қайта томоша қилиш мумкин бўлган офис романтикаси ҳақидаги сериал. Унда Аҳн Хё Сеоп озиқ-овқат компаниясининг бош директори Канг Таэ Му ролини, табиатан перфексионист ва Ким Се Жунг эса омпанияда ишлайдиган тадқиқотчи Шин Ха Ри ролини ижро этади.

“Машҳурлик” (сериал, 2023), Ким Чул-Гу

Давомийлиги: 12 қисм
IMDb рейтинги: 7.40
Triller ва романтиканинг мукаммал уйғунлиги бўлган “Машҳурлик” сўнгги йиллардаги энг ҳаяжонли корейс драмаларидан биридир. Сериал бир пайтлар бой қиз бўлиб, кейинчалик сотувчилик қилаётган Сео Ари (Парк Гю Young) ҳақида бўлиб, у бойлик ва юқори мавқега эга бўлиш умидида ижтимоий тармоқлар юлдузига айланишга қарор қилган. Пул, шон-шуҳрат, куч, севги ва қотиллик — буларнинг барчаси ушбу қизиқарли сериалда бирлашади.

“Дезертир овчилари” (Д.П.) (сериал, 2021-2023), Хан Жун Хи

Давомийлиги: 12 қисм
IMDb рейтинги: 8.20
Агар корейс маданиятининг мухлиси бўлсангиз, унда мамлакатдаги мажбурий ҳарбий хизмат билан таниш бўлсангиз керак. Жанубий Корея ҳарбий полициясининг қочқинларни таъқиб қилиш бўлимига тайинланган оддий аскар Ан Жун Хо ва капрал Хан Хо Ёл ҳақидаги ҳикоя, уларнинг асосий мақсади дезертирларни ов қилишдир.

“Ниқобли қиз” (мини-сериал, 2023), Ким Ён Хун

Давомийлиги — 7 қисм
IMDb рейтинги: 7.30
Шов-шувли сериалда кундузи оддий офис ходими, кечаси эса интернет юлдузи — икки томонлама ҳаёт кечирадиган Ким Мо Ми ҳақида ҳикоя қилинади. Болалигидан шон-шуҳратга интилган Мо Ми кечалари ўзининг “хунук” қиёфасини яшириш учун ниқоб кийган қизга айланади. Эфир пайтида жуда кўп нарсаларни ошкор қилгандан сўнг, унинг ҳаёти бутунлай ўзгариб кетади.

“Жаннат сари йўл” (сериал 2021), Ким Сеон Хо

Давомийлиги: 10 қисм
IMDb рейтинги: 8.50
Сериалда Аспергер синдроми билан оғриган Хан Гун Ру исмли йигит ҳақида ҳикоя қилинади. Унинг марҳумларнинг квартираларини тозалаш билан шуғулланадиган отаси ҳаётдан кўз юмади. Шундан сўнг яқиндагина қамоқдан чиққан амакиси боланинг қонуний васийсига айланади. Квартирада тозаловчи бўлиб ишлаётган жиян ва амаки томошабинни марҳумнинг фожиали ҳикоялари билан таништиради, уларнинг хотираларини тозалашга ёрдам беради.

“Ёмон она” (сериал, 2023), Шим На Ён

Давомийлиги: 14 қисм
IMDb рейтинги: 8.40
“Ёмон она” драмасида бош ролларни Ра Ми Ран ва Ли До Хюн ўйнаган. Сериалда бахтсиз ҳодиса туфайли ўтмишдаги жароҳатларини қайта бошдан кечиришга мажбур бўлган она-ўғил ҳаёти ҳикоя қилинади.

“Хотиржамлик денгизи” (мини-сериал 2021), Чой Хан Ёнг

Давомийлиги — 8 қисм
IMDb рейтинги: 6.90
Саккиз қисмни ўз ичига олган “Хотиржамлик денгизи” режиссёр Чой Хан Ёнгнинг 2014 йилда суратга олинган “Осойишталик денгизи” қисқа метражли фильмининг қайта ишланган версиясидир. Бай Ду На, Гонг Ю ва Ли Жун каби юлдузлар иштирокидаги илмий-фантастик триллерда жамоа чўлланиш содир бўлган Ерда ҳаётни сақлаб қолиши мумкин бўлган қимматбаҳо намунани топиш учун Ойга хавфли саёҳатга чиқишади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Дам олиш кунларини мароқли ўтказиш учун ажойиб корейс драмалари