07:30 / 10.08.2024
219

Фильмдаги мураккаб роллари руҳиятига таъсир қилган актёр ва актрисалар

Фильмдаги мураккаб роллари руҳиятига таъсир қилган актёр ва актрисалар
Кино тарихида баъзан шундай роллар бўладики, уни ижро этган актёрлар персонажи асирига айланиб, образи билан биргаликда яшай бошлайди.

Софи Тёрнер — “Тахтлар ўйини”

“Тахтлар ўйини”да Санса ролини ижро этган Софи Тёрнер ўшанда атиги 15 ёшда эди. Софи фильмдаги баъзи шафқатсиз саҳналар унга ёмон таъсир қилганини ва кейинчалик ҳам уни психологик таъқиб қилганини тан олади.

Том Ҳенкс — “Одамлардан йироқда”

Том Ҳенкс “Одамлардан йироқда” фильмини суратга олиш жараёнида қаҳрамони дуч келган қийинчиликларни ўзи ҳам бошдан кечиришни хоҳлайди. Шунинг учун бир неча кунлаб чўмилмайди, ҳатто инфекция юқтириб олгани учун касалхонага ҳам ётқизилади.

Шунингдек, актёр психологик томондан ҳам қийналади. Том Ҳенкс Уилсон исмли волейбол тўпи билан кўп гаплашганидан унинг овозини миясида эшита бошлайди. У узоқ вақт давомида ҳатто суратга олиш майдончасидан ташқарида ҳам бундан қутулолмайди.

Леонардо Ди Каприо — “Лаънатланганлар ороли”

“Лаънатланганлар ороли” фильмини икки марта кўриш керак, чунки фильм бошиданоқ бутунлай бошқача тасвирлар билан бошланади. Ушбу фильмдаги роли Леонардо Ди Каприонинг актёр сифатидаги энг яхши образларидан бири, аммо унинг ўзи бир пайтлар шу роли сабаб қийналганини айтади. У персонажи ва атрофидаги вазиятга шунчалик сингиб кетадики, Леонинг ўзи ҳам оммавий қотилликлар ҳақида даҳшатли туш кўра бошлайди.

Энн Ҳетеуэй — “Хўрланганлар”

Энн Ҳетеуэй “Хўрланганлар” фильмидаги роли учун “Оскар” билан тақдирланади, бироқ унинг ғалабаси томошабинлар томонидан танқид қилинади. Унинг ўзи ҳам мукофотдан нафратлангани учун эмас, балки бу рол унда ўчмас таассурот қолдиргани учун хурсанд эмаслигини айтади. Энн Ҳетеуэй мазкур роли учун жуда кўп вазн йўқотади ва атрофидагилардан узоқлаша бошлайди. Хабарларга кўра, актрисанинг психологик ҳолатини тиклаш учун бир неча ҳафта керак бўлган.

Жейк Жилленҳол — “Stringer”

Жейк Жилленҳол “Stringer” фильмидаги роли учун деярли 14 килога озади. У ўз ишини ҳаяжонли саёҳат деб атаган, аммо маълум бўлишича, унинг ёқимсиз дақиқалари ҳам бўлган. Жейкнинг айтишича, у фильмдаги қаҳрамони билан уйғунлашиб кетган, ҳатто уни тушида ҳам кўра бошлайди. Бу унга маълум даражада таъсир қилади, лекин у тушларга ишонмаслигини тан олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Фильмдаги мураккаб роллари руҳиятига таъсир қилган актёр ва актрисалар