Фото: Fotolia / Karelin Dmitriy
Қозоғистон пойтахти Остонада минтақа давлатларининг ваколатли оммавий ахборот воситалари вакиллари маслаҳат йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар берди Қозоғистон Маданият ва ахборот вазирлиги.
Унда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва минтақанинг ахборот маконини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Тадбирда Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон вакиллари иштирок этди.
Қайд қилинишича, йиғилишда оммавий ахборот воситалари соҳасида глобал муаммоларга қарши курашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар муҳимлиги таъкидланган.
Иштирокчилар, шунингдек, медиасаводхонликни ошириш ва сохта хабарларга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилган.
Яна бир асосий масалалардан бири Марказий Осиёда ягона ахборот маконини яратиш бўлган. Томонлар ахборот хавфсизлиги ва маданий алмашинувни мустаҳкамлаш учун минтақавий умумий телеканал ва медиа платформа яратиш ғояларини кўриб чиққан. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар