Фото: АОКА
Ўтказилаётган маданий тадбирлар камайтирилади. Бу ҳақда 16 август куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди.
Озодбек Назарбекнинг айтишича, ҳақиқатан ҳам охирги йилларда маданий тадбирлар кўпайиб кетган ва буни вазирлик ҳам эътироф этади.
"Тадбирларни оптималлаштириш бўйича режалар олдик. Бошида туризм салоҳиятини ошириш учун ҳам жуда кўп тадбирлар бўлиши керак деган дастур асосида тадбирларни кўпайтирдик. Лекин эндиликда мана шуларнинг орасидан қайси бири бизни ислоҳотларимизга хизмат қилаётган бўлса олиб қолиб, қайси бири ҳеч нарса бермаётган бўлса, бирлаштириш ёки камайтириш устида ишлаяпмиз. Бу келгуси йилдан тартибга тушади", деди Озодбек Назарбеков.
Вазирнинг қўшимча қилишича, энг натижадор ёки халқнинг этнографик санъатига алоқадор бўлган барча фестивал ва тадбирлар сақлаб қолинади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди