26 август куни Самарқандда “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган эди.
Фестивал 30 августга қадар давом этади. Маросимда ЮНЕСКО, TURKSOY, Туркий маданият ва мерос фонди, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва бошқа ташкилотлардан фахрий меҳмонлар иштирок этмоқда. Умуман, бу йилги фестивалда 80 га яқин давлатдан 400 нафардан зиёд санъаткор ва олимлар қатнашмоқда.
Тадбирда маданият вазири Озодбек Назарбеков бу каби фестивалларни ўтказишдан асосий мақсад нималиги ҳақида айтиб, интервьюси давомида фестиваллар ўтказиш битта кўчани асфальт қилгандан кўра муҳимроқ эканини таъкидлаган. Ижтимоий тармоқларда эса мазкур гап турли муҳокамаларга сабаб бўлди.
“Сизлар кўп савол берасизлар бизга: мақом фестивали қиляпсизлар, бахшичилик, ҳунармандлар фестиваллари қиляпсизлар, булар керакми, ундан кўра асфальт қилган яхшимасми, деган миллионта ҳар хил фикрлар бор. Лекин ҳозир бу, кечирасиз-у, битта кўчани асфальт қилгандан кўра муҳимроқ.
Чунки инсон маданиятига таҳдид бостириб келяпти, шунинг учун бунақа фестивалларга 3−5 млрд сўм ишлатиш, менимча, инсон келажагини асраб қолишда жуда муҳим. Маданият вазири сифатида бунга асфальтдан ҳам муҳимроқ, бошқа нарсалардан ҳам ўта муҳим бўлган масала, деб қарайман”, деган Озодбек Назарбеков.
Ўзбек халқининг бой ва қадимий мусиқа санъати ҳар доим Шарқ халқлари маданияти орасида алоҳида ўрин тутиб келган. Унинг бу мавқейи халқ ижодиёти билан узвий боғлангани сабабли ҳозирги замонда ҳам тобора ошиб бормоқда. Бу йилги “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали ана шу қадриятларни янада юксалтиришни мақсад қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди