Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари икки давлат маданият ва санъат соҳаси вакилларини фахрий унвонлар билан мукофотлади.
Шавкат Мирзиёевнинг 5 сентябрдаги фармони билан Қирғизистоннинг маданият ва санъат соҳасидаги қуйидаги икки вакили фахрий унвон билан мукофотланди:
- Ўзбекистон Республикаси халқ артисти фахрий унвони билан — Т.Сатилганов номидаги Қирғиз миллий филармониясининг эстрада-симфоник оркестри бадиий раҳбари ва бош дирижори Омурбаев Нур Санташевич;
- Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист фахрий унвони билан — эркин ижодкор, комуз созандаси Дуйшенбек уулу Закирбек.
Фармонда қайд этилишича, улар икки мамлакат ўртасидаги азалий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари ҳамда стратегик шериклик алоқаларини ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга кўтариш борасидаги катта хизматлари, ўзининг ёрқин ва бетакрор истеъдоди, мусиқа ва қўшиқчилик йўналишидаги сермаҳсул ижодий фаолияти билан маданият ва санъат соҳаларида мулоқотни кенгайтириш, муштарак тарихий мерос, маънавий қадрият ва анъаналарни асраб-авайлаш ва бойитишга қўшган муносиб ҳиссаси, қардош халқлар орасидаги биродарлик ришталарини мустаҳкамлаш йўлидаги ибратли ишлари учун мукофотланди.
Садир Жапаровнинг шу куни имзоланган фармони билан Ўзбекистондан ҳам маданият ва санъат соҳасидаги икки вакилга фаҳрий унвон берилди:
- Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбековга — Қирғизистон халқ артисти фахрий унвони;
- Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти “Анъанавий мақом ижрочилиги” кафедраси катта ўқитувчиси Фарангиз Маҳмудовага — Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист унвони.
Ҳужжатда айтилишича, ушбу унвонлар Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида маданият ва санъат соҳасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун берилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди