16:25 / 18.09.2024
22

Ҳит қўшиқлар ижрочиси Миржалол Неъматовнинг илк концерти қандай ўтди?

Ҳит қўшиқлар ижрочиси Миржалол Неъматовнинг илк концерти қандай ўтди?
Қўшиқлари YouTubeъда 40 миллионлаб кўришлар сонига эга бўлаётган ёш хонанда Миржалол Неъматов 16 сентябрь куни “Халқлар дўстлиги” санъат саройида илк яккахон концерт дастурини тақдим этди. Дастурда 20 дан ортиқ куй-қўшиқлар янгради, юлдузли чиқишлар эса зални оёққа турғазди.

Ҳамдам Собиров, Лола Аҳмедова, Дурдона Қурбонова, Афруза, Элмурод Ҳақназаров, вайнерлар Озод Шукруллоев, Бобур Мансуров ва яна кўплаб санъаткорлар ташриф буюриб, хонандани саҳна орти ва саҳнада қўллаб-қувватлади.

Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев

Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев
“Миржалол жуда зўр дўст, ҳеч қачон ҳеч қайси таклифга йўқ демайди. Кеттикми? Кетдик! Тамом! Сафарга бормоқчи бўлсангиз, у билан бориш тўғри танлов бўлади. Руҳиятингизга тушадиган одам у. Яна бир нарсани айтишим керак, омадим келиб мухлислар тингламаган тароналарини ҳам эшитганман, барча қўшиқларини маза қилиб тинглайман. Бугун саҳна ортида ва томошабинлар орасида бўламан, концертга аёлим билан бирга келганмиз”, дейди вайнер Озод Шукруллоев.

Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев
Концерт устоз санъаткорлар ва бугунги кунда машҳур хонандаларнинг монитордаги видеолари билан ноодатий тарзда бошланди. Иккита қўшиқ куйлангандан сўнг кутилмаганда саҳнада актриса Зарина Йўлдошева ва Миржалолнинг тортишуви бошланди. Актриса Миржалолдан норози бўлиб, клипларига суратга тушиб берса ҳам бир оғиз раҳмат эшитмаганини, саҳнадан тушмаслигини айтди.

Миржалолнинг “Ниманидир қойиллатиб мени ҳайрон қолдирсангиз, майли, саҳнада қолинг” деган шартига Зарина ҳам ўз шартини қўйди: “Агар сизни ростдан ҳам қойил қолдирсам, клипларингизга мендан бошқа ҳеч қайси актрисани олиб чиқмайсиз, фақат ўзим чиқаман. Дурдона ҳам чиқмайди...
Мухлислар ҳам Заринани қарсаклар билан қўллаб-қувватлади.

Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев
— Миржалол, ёш бўлишингизга қарамай кўплаб санъаткорлар орзусидаги Ўрта Осиёдаги энг катта санъат саройида концерт беряпсиз. Кўпчилик илк концертидан фойда олмайди. Сиз концерт учун қанча маблағ сарфладингиз? Фойда олдингизми?
— Мен фойдага қизиқмайман, тўғриси. Мухлислар яхши кайфиятда келиб-кетиши учун ҳаракат қилдик. Ҳаражатга келсам, катта сумма сарфланди. Қанчалигини айтсам, бошқалар концерт беришни хоҳламай қолади (кулиб).

— Ҳамдам Собиров билан “Чапан” дуэти халқона бўлибди. Муаллифи Ҳамдам Собировми?
— Биргаликда ёзганмиз. Мен қоғоз-қалам олиб борганман, маслаҳатлашиб бирга ижод қилганмиз.

Фото: Instagram
— Бошқа қўшиқларингизга ҳам муаллифлик қилиб турадими?
— Фикр беради, албатта. Яхши жойларини яхши деб, ўхшамаган жойларини тўғрилаб, қўлдан келганча ёрдам бериб туради.

— Ижтимоий тармоқ кузатувчилари сизни Ҳамдам Собиров стилида ижод қилади, дейди. Ростдан ҳам шундайми? Ёки қандай йўналишда ижод қилишни сўраганмисиз?
— Йўқ, у кишидан сўрамаганман. Кўнглим хоҳлаган ишни қиляпман, бор гапим шу. Акамнинг йўлини берсин менга ҳам, агар ўхшаш бўлса, хурсандман. Кўнглимиз балки яқиндир, лекин атайин ўхшатиш учун қилмайман.

Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев
— Қўшиқларингиз бу қадар оммалашишинг асосий омили нимада деб ҳисоблайсиз? Клиплар ретро йўналишда олинганими ёки ранг-баранглик кўплигими?
— Тез-тез ижод қилишимда, деб ўйлайман. Ҳозирги кунда тезроқ янги қўшиқ, клиплар чиқармасангиз, мухлислар унутиб қўяди. Тренддаги санъаткорларга ҳам эътибор берсангиз, тўхтаб қолаётгани йўқ. Мен ҳам шу йўлни танлаган ҳолда тезлик билан ижод қиляпман.

Миржалол Неъматов она ҳақида қўшиқ куйлаб, қизил атиргуллар билан волидасини хурсанд қилди.

Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳит қўшиқлар ижрочиси Миржалол Неъматовнинг илк концерти қандай ўтди?
ePN