Ҳатто энг яхши актёрлар ҳам суратга олиш ишлари узоқ вақт давом этиши ёки режиссёрлар билан келишмовчиликлари туфайли салбий жиҳатларини намоён қилиб туради. Тўғри, ҳеч бир инсон идеал эмас, ҳар бир актёрнинг хейтерлари доим бўлган. Балки улар қора пиарни кўзлаб, ўзлари ҳақида салбий миш-мишларни тарқатар?
Фото: Europa plus
Жейсон Момоа
Фото: Europa plus
2025 йилда премьераси кутилаётган “Minecraft” фильми устида ишлаш осон бўлмаяпти, чоғи. Лойиҳада Valkyrae тахаллуси остидаги YouTube блогери ҳам рол ўйнамоқда. Унинг сўзларига кўра, актёр Жейсон Момоа суратга олиш майдонида ўзини ўта қўпол ва жаҳлдор тарзда тутган:
“Мен кўрган манзара даҳшатли эди. Эҳтимол, ўша вақт у ҳали ҳам образидан чиқмагандир, аммо Жейсоннинг баъзи ҳамкасблар ва хизматчиларга бўлган салбий муносабати мени ҳайратда қолдирди”, дейди блогер.
Фото: Europa plus
Унинг сўзларига кўра, актёр доим жамоага агрессив мурожаат қилган ва уларни суратга олишга тайёр эмасликда айблаган. Аммо мухлислар бунга ишонмади. Уларнинг кўпчилиги ижтимоий тармоқларда севимли актёрини ҳимоя қилишди.
Дуэйн Жонсон
Фото: Тҳе Hollywood Reporter
У кўринишидан меҳрибон ва самимий табассумли шахс сифатида танилган бўлса-да, Дуэйн “Қизил” фильми сёмка жараёнларига доимий кечикиб келиши оқибатида лойиҳа катта йўқотишларга дучор бўлган. Фильм премьераси 2023 йилда Рождество арафасида бўлиб ўтиши керак эди, бироқ актёрлар иш ташлаши сабабли премьера 2024 йил ноябрига кўчирилди, деган хабарлар тарқалди. Аслида эса ҳаммаси Жонсон туфайли содир бўлди: у суратга олиш майдонига 7-8 соатга кечикиб келар ва огоҳлантиришсиз иш кунларини ўтказиб юборар эди. Натижада “Қизил” фильми харажатлари 200 миллион доллардан 250 миллион долларга ошиб кетган.
Тимоти Шаламе
Фото: Europa plus
Фильмда бош рол ўйнаш ва бир вақтнинг ўзида унинг продюсери бўлиш жуда катта масъулиятдир. Афтидан, актёр Боб Дилан ҳақидаги “Мутлақо нотаниш” биографик фильмини суратга олиш оқибатида руҳан қаттиқ чарчаган. Инсайдерларнинг айтишича, у ходимларига нисбатан қўпол муносабатда бўлган ва қўлида телефонни кўриб қолган аёл билан жанжаллашиб қолган.
Жейк Жилленхол
Фото: Europa plus
Ўзининг қайсар хатти-ҳаракати туфайли актёр “Қувғиндагилар ороли” фильмида суратга тушмади ва лойиҳа муаллифлари билан шартномани қўлдан бой берган. Чунки Жилленхол сценарийни қайта ёзишга уринар ва режиссёр билан доимий жанжаллашар эди. Шунингдек, у жамоа аъзоларидан касаллик юқтиришдан қўрқиб, барча ишчилар ўз машиналарида ухлашини талаб қилган, фильм эса COVID-19 пандемияси даврида суратга олинган.
Хоакин Феникс
Фото: Europa plus
“Жокер” фильмини суратга олиш вақтида Хоакин Феникс гримёрлар жамоаси билан доим келишмаган. Инсайдерлар маълумотларига кўра, актёр пардозчиларни доим куттирар ва иш жараёнида бирдан ўрнидан туриб, кийиниш хонасидан чиқиб кетар эди. Шу сабабли гримёрлардан бири ҳатто ишдан кетган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар