© Наманган вилояти ҳокимлиги
Археологлар Ахсикентда 2,3 метрлик зинапоя ва иккита ноёб ерости йўлларига дуч келишди, дея хабар берди Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати. Қайд этилишича, Ахсикентда XI қазув объектидан сўнгги эллик йилдаги энг нодир топилмалар топилди.
Ахсикентда XI қазув объектидан сўнгги эллик йилдаги энг нодир топилмалар топилди.
© Наманган вилояти ҳокимлиги
“Археологлар траншея қазиш жараёнида кенглиги 2,3 метрлик зинапояга дуч келдилар. Ер туби томон тўрт метр қазилганда сирли йўлакнинг бус-бутун аркаларига дуч келинди. Бу ердан 10 минг кубометр тупроқ чиқарилгач, йўлакнинг 12-поғонаси очилди. Айнан шу нуқтадан етти метр шарқда қадимшунослар яна иккита ноёб ерости йўлларига дуч келдилар. Тахминларга кўра, ҳар икки аркасимон йўлак дастлабки топилган катта йўлга боғланади”, — дейилади хабарда.
Ахсикентда XI қазув объектидан сўнгги эллик йилдаги энг нодир топилмалар топилди.
© Наманган вилояти ҳокимлиги
Айтилишича, барча йўлаклар бутун, аркасимон ҳолда, метро услубида нафислик билан пишиқ ғиштдан қурилган.
“Ҳозирда италянча дея таърифланган раковина, ерости ва полости иситиш тизими, нафис сопол қувурлари билан бутун ҳолатда топилган қўл ювиш воситалари ҳам айнан шу объектдан 2024 йилги қазувлар жараёнида топилди”, — дея қайд этилган хабарда.
Ахсикентда XI қазув объектидан сўнгги эллик йилдаги энг нодир топилмалар топилди.
© Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахсикент экспедицияси раҳбарининг сўзларига кўра, объектнинг усти октябрь ойида ёпилиши керак.
Ахсикентда XI қазув объектидан сўнгги эллик йилдаги энг нодир топилмалар топилди.
© Наманган вилояти ҳокимлиги
“Бу объектнинг устини октябрь ойида узил-кесил ёпишимиз керак. Агар қурувчилар бунга улгуришмаса, яна тупроқ ташлаб консервация қилишимизга тўғри келади. Объект ўта ноёб”, — дейди Ахсикент экспедицияси раҳбари, профессор Абдулҳамид Анорбоев.
Ҳозирда музейлаштирилаётган қисмлар қуйидагилардан иборат:
1. XVIII қазув объекти: 10-12 асрларда фаолият юритган ерости сув иншоотининг кузатув пункти, биринчи шаҳристоннинг 13 асрнинг бошларига оид Хоразмшоҳлар даврида қурилган мудофаа девори ва турар жой қолдиқлари;
2. XI қазув объекти: 11-12 асрларга оид пишиқ ғиштдан қурилган гумбазли тагхона ва маҳобатли турар жой қолдиқлари, Фарғона водийсида илк бор топилган Қорахонийлар даври деворий расм намуналари ҳамда юқорида қайд этилган ерости иншоотлари ва нодир қурилмалар мавжуд;
3. XIX қазув объекти: шаҳарнинг эрамиздан аввалги 3-1 асрларида қурилган маҳобатли мудофаа деворлари ва ерости сув йўли;
4. XXIV қазув объекти: 11-12 асрларга оид маҳобатли турар жой қолдиқлари.
Маълум қилинишича, тез орада 100 гектарга яқин қисми бутун сақланган ёдгорлик ва ундаги сўнгги топилмалар ҳақида "National Geographic" ҳужжатли фильм суратга олади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди