71
“Муҳташам юз йил”даги энг катта ёлғон: Хуррам султон ва Иброҳим ўртасидаги муносабатлар аслида қандай эди?
Ҳозиргача миллионлаб кино ихлосмандлари султон Сулаймон ва унинг тенги йўқ рафиқаси Хуррам султоннинг афсонавий севги ҳикояси ҳақидаги “Муҳташам юз йил” сериалини томоша қилишади. Бироқ сериал ижодкорлари томонидан қандай тарихий ноаниқликлар содир этилганини ҳамма ҳам билавермайди.
Фото: “Муҳташам юз йил” сериалидан лавҳа
“Муҳташам юз йил” сериалида Иброҳим пошо ва Хуррам султон ўртасидаги муносабатлар доимо салбий бўлган, улар Сулаймон подшоҳга ўз таъсирини ўтказиш мақсадида қоимо кураш олиб борган. Шу билан бирга, вазир Сулаймоннинг синглиси Хадича билан турмуш қургани тасвирланган. Аммо тарихга кўра, барча воқеалар бутунлай бошқача бўлган.
Аввало, Хуррам султон ва Иброҳим пошо ўртасида ҳеч қандай адоват бўлмаган. Бундан ташқари, вазир ва Хуррам султон ҳаётда бир-бирини кўрмаган бўлиши мумкин, чунки буюк султоннинг хотинлари ва канизакларини фақатгина Сулаймон султоннинг ўзи ёки ҳарам оғалари кўриши мумкин бўлган.
Фото: “Муҳташам юз йил” сериалидан лавҳа
Эҳтимол, Хуррам ва Иброҳим бир-бирини ёқтирмагандир, чунки Иброҳим Мустафони қўллаб-қувватлаган, Хуррам эса ўғилларининг тақдири ҳақида бош қотирган ва айнан унинг ворислари тахтга ўтиришини истаган.
Сериалда Иброҳим ва Хадичанинг Манисадаги илк учрашуви эпизодлари ҳам намойиш этилади. Бироқ ҳарам қоидаларига кўра, султоннинг опа-сингиллари ва Волида султонни фақатгина Сулаймоннинг ҳамда бичилган эркак қуллар кўришлари мумкин бўлган. Шунинг учун Хадича билан Иброҳимнинг учрашиб қолиш эҳтимоли ҳақиқатдан йироқдир.
Фото: “Муҳташам юз йил” сериалидан лавҳа
Тарихга назар солсак, ҳақиқий Иброҳимнинг Мусхина исмли ягона рафиқаси бўлган. Бу қиз Иброҳимни тарбиялаган аёлнинг фарзанди бўлган. У вазирнинг вафотигача Иброҳимнинг ягона хотини бўлиб қолган.
Маълумот учун, Иброҳим Пошо Усмонийлар империясининг энг номдор ва турк давлати тарихида буюк из қолдирган давлат арбоби, Сулаймон I нинг вазири бўлган. У 1493 йилда ҳозирги Грецияда жойлашган Парга қишлоғида туғилган. Шу сабабдан Паргали Иброҳим Пошо номи билан тилга олинган.
Манба: Daryo.uz
Муҳташам юз йил, Энг катта ёлғон, Хуррам султон, Иброҳим пошо, Ўртасидаги муносабатлар “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди