12:48 / 17.10.2024
52

Умида Мирҳамидова: “Қозоғистонда синган қўлим билан саҳнага чиққанман”

Умида Мирҳамидова: “Қозоғистонда синган қўлим билан саҳнага чиққанман”
Хонанда Умида Мирҳамидова “Дарё”га берган интервьюсида санъаткорларда ҳам қийин вазиятлар бўлиши, оғир аҳволда ҳам халқ хизматларига боришга мажбур бўлгани ва одамлар ҳолатни билмай туриб ноўрин гап-сўз қилиши ҳақида гапирди.

— Ҳам ижод, ҳам масъулият юки гарчи тобим бўлмаса-да, ҳозир “Браво”нинг концерт олди репетициясида қатнашишимга сабаб бўляпти. Биласиз, халқ хизматидаги одаммиз, хизматлар 22:00 дан кейин тугайди. Бугун ҳам тайёргарлик жараёнига хизматдан чиқиб келдим. Йигитлар кечки саккиздан йиғилади ва ҳамма тўплангунга қадар кутади, чунки репетиция учун жамоа тўлиқ бўлиши керак. Кечаги ёмғирли кунда фақат менмас, жамоанинг бошқа иштирокчиси Дурдонахон ҳам шамоллаб қолди. Жамоа менга ишонган, шунинг учун ҳам тобим йўқ эди, боролмайман, деёлмайман.

Керак бўлса, аввалдан белгилаб қўйилган тўй хизматларига масъулиятни ҳис қилиб бораман. Лекин лафз бор, борамиз дедикми, борамиз. Жуда оғир вазиятларда боролмаслигимиз мумкин. Аммо қўл-оёғимиз бут, тилимиз бийрон бўлиб айланиб турибди, озгина иситма борлигини ҳисобга олмаса, ҳаммаси яхши. Бу йигитларни кўриб касаллик ҳам эсдан чиқиб кетади. Келганидан бери тинмайди, бир зум тайёргарликдан тўхтамаяпти, мен-ку ҳеч бўлмаса дам оляпман. Уларнинг ҳаракатини кўриб, касалман дейишга ҳаққим йўқ.

— Гап исботи билан: Қозоғистонга тадбирга борганимизда зинадан қоқилиб кетиб, қўлим синиб қолди. Кечқурун хизматга чиқишим керак эди. Жуда қаттиқ оғриди, лекин қўлим қимирлаб тургани учун унча эътибор бермадим. Шу билан Тошкентга қайтганимизда оғриқ кучайиб кетди. Касалхонага бориб рентген қилдирсам синган деди ва гипс қилинган қўл билан чиқиб кетдим.

Яна бир воқеа: “ҚВЗ”да чиқадиган пайтим бирданига бел оғриғи тутиб қолди, халқ тили билан айтганда “грижа”. Менда “грижа” бор деб ҳеч ўйламагандим. Репетиция пайтида белимга қалин жун рўмоллар боғлаб юрганман, фақат ўтириб тайёрланганман, туролмаганман. Ўша концертни аҳамият бериб томоша қилсангиз, жуда секин юрганман. Ҳаттоки бел оғриғим тутиб қолса, гўё сизларга суянгандек бўлиб тураман, шундай саҳналар ҳам қиламиз, деб йигитларга илтимос қилганман. Чунки чидаб бўлмас даражадаги оғриқ бор эди.

Ўша вақтлар қишда қаттиқ қор ёққанди. Юнусободда жуда узун зинали тўйхонага хизматга бордик. Тўй эгаларига белим оғриётганини тушунтирдим. Мени эълон қилганингизда югуриб саҳнага чиқолмайман, гўёки сиз билан гаплашиб бораётган секин юриб келаман, дедим. Тўйхона саҳнаси ҳам бир оз юқорироқ экан, тепага чиқмай, ўзимча образ ясаб, саҳнага ўтириб қўшиқ куйлаганман. Лекин бундай вазиятларни мухлисларга сездирмасликка ҳаракат қиламиз. Нега десангиз, пул ўлсин, шу аҳволида ҳам пул деб тўйга келибди, дейдиганлар бор. Лекин биз ростдан ҳам шундай оғир аҳволдалигимизни тўй эгаларига кўрсатмагунимизча улар ишонмайди. Шу сабабли ҳам мана шундай қийин вазиятларда вазифамизни бажаришга ҳаракат қиламиз, дейди хонанда.

Умида Мирҳамидова, Тўй, Халқ хизмати, Миллион, Саҳна

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Умида Мирҳамидова: “Қозоғистонда синган қўлим билан саҳнага чиққанман”