16:00 / 21.10.2024
44

Фильмда томошабинларга бош қаҳрамонлардан кўпроқ ёққан актёрлар (фото)

Фильмда томошабинларга бош қаҳрамонлардан кўпроқ ёққан актёрлар (фото)
Асосий бўлмаган қаҳрамон бошқаларга қараганда кўпроқ томошабинлар ёдида қолиши ҳолатлари жуда кам учрайди, чунки уларга ўз образини тўлиқ очиб бериш учун экранда камроқ вақт ажратилади. Бироқ баъзи актёрлар ўзининг истеъдоди, ролга пухта тайёргарлик кўргани ва сценарий муаллифларининг яхши иши туфайли иккинчи даражали ролларда диққат марказига тушади.

Ҳеймитч — “Ҳаёт-мамот ўйинлари”

Фото: Дзен
Мухлислар орасида бош ролларни ижро этган актёрлар ҳақида ҳамон баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Гап шундаки, Женнифер Лоуренс Кетниссга ташқи жиҳатдан ҳеч ҳам ўхшамас эди ва Жош Ҳатчерсон эмоцияларни яхши ёритиб бермас эди. Аммо актёр Вуди Ҳаррельсон Ҳеймитч образини қойилмақом ижро этган. Унинг қаҳрамони ўзининг ғайриоддий ва баъзан исёнкор характери билан томошабин эътиборни тортади. Сюжет давом этар экан, унинг характери дақиқа сайин очилиб боради. Очлик ўйинларида ғалаба қозонганидан кейин у бутун оиласидан айрилди.

Клифф Бут — “Бир вақтлар Голливудда”

Фото: Дзен
Клифф ва Рик экранда кўринган вақти деярли бир хил бўлганлиги сабабли, Клифф ҳам бош қаҳрамондек туюлиши мумкин, бироқ Бред Питтнинг “Энг яхши иккинчи даражали актёр” номинациясида “Оскар” олган.

Клифф образи шу қадар қизиқарли бўлиб чиқдики, Квентин Тарантино кейинчалик унинг қаҳрамонини фильм сюжетига бағишланган китобида тўлиқ очиб берди. Бут билан фильмдаги энг яхши воқеалар, масалан, Чарльз Менсоннинг одамлари билан учрашиш каби ҳодисалар ҳам боғлиқ.

Локи — “Тор”

Фото: Дзен
Marvel фильмларидаги асосий салбий қаҳрамонлар бу антагонистлардир. Marvel оламида ўнлаб антагонист қаҳрамонлар бўлган. Улардан ҳеч бўлмаса бештасининг исмини санаб ўтиш ашаддий кино ихлосмандлари учун ҳам қийин. Бироқ айнан Локи қаҳрамони салбий бўлишига қарамай кўплаб мухлисларнинг ёдида қолган. “Тор”нинг биринчи ва иккинчи қисмларида Локи Торнинг ашаддий душмани бўлади ва ўзининг харизмаси билан Крис Ҳемсвортни фильмда четга сиқиб чиқаради. Аммо франшизанинг учинчи қисмида актёр Тор образини тўлиқ очиб беришга муваффақ бўлди.

Лес Grossман — “Омадсиз аскарлар”

Фото: Дзен
Том Круз доимо қаергадир шошиб, барчани қутқариб юришига томошабинлар ўрганиб қолган. Бу сафар актёр карьерасидаги “Омадсиз аскарлар” фильмидаги роли асосий тугул, иккинчи даражали ҳам эмасди. Унинг роли жуда камтар бўлиб, фильм сюжетига деярли таъсир қилмаган. Бироқ кичик ролда ҳам актёр фильмнинг энг эсда қоларли қисмига айлана олди.

Том Круз тошбағир ва жаҳлдор миллиардер Лесс Grossман ролини ижро этган. Актёр ролининг аксарият қисмини импровизация қилгани учун образ жуда табиий кўринган.

Капитан Жек Читтак — “Кариб денгизи қароқчилари: қора марварид лаънати”

Фото: Дзен
“Кариб денгизи қароқчилари” ҳақидаги фильмни кўрмаган одамни топиш қийин. Ушбу франшиза Жонни Деппнинг харизмаси туфайли деярли йигирма йилдан бери севиб томоша қилинади. Аммо дастлаб, биринчи фильмда Депп шунчаки иккинчи даражали актёр эди, уни сиквелга таклиф қилиш режалаштирилмаган.

Бироқ Жонни шу қадар қувноқ ва унутилмас қароқчи образини яратадики, у бир зумда томошабинлар назарида бош қаҳрамонга айланади. Актёр ўша пайтда анча машҳур бўлган Орландо Блум ва Кира Найтлини осонгина ортда қолдиради. Натижада йиллар ўтиб, Жонни Депп туфайли режиссёрлар фильмнинг режалаштирилган учта эмас, балки олтита қисмини суратга олади.

Драко — “Гарри Поттер ва тилсим шаҳзода”

Фото: Дзен
“Гарри Поттер” франшизасида Поттер образини ортда қолдирадиган кўплаб ёрқин қаҳрамонлар мавжуд. Бунга Беллатрикс Лестрейнк, Майкл Гамбон ижросидаги Albus Дамблдор, Северус Снейп, Sirius Блек ва бошқалар мисол бўла олади. Аммо “Тилсим шаҳзода” қисмида Драко Малфой қаҳрамони томошабинга бутунлай бошқа тарзда намоён бўлади. Бутун фильм давомида Гарри яна бир сирни очишга ҳаракат қилади ва бу вақтда эса Дракони шубҳалар қийнайди. Бир томондан, у ота-онасининг ҳаётини сақлаб қолишни ва Волдемортга илтифот кўрсатишни истайди, бошқа томондан, у Ҳогварцни ёқтирмаса ҳам, Дамблдорга ёмонлик қилишни истамайди. Айнан шу фильмда Драко ўзини ҳам ёвуз, ҳам ижобий қаҳрамон, ҳам салбий образ сифатида кўрсатган.

Келвин Кенди — “Озод Жанго”

Фото: Дзен
2012 йилда Ди Каприо “Озод Жанго” жанговар комедия фильмида бош ролни ижро этади. Гарчи асосий воқеалар бошқа қаҳрамонлар иштирокида содир бўлса-да, Лео ижро этган бой, шафқатсиз қулдор ва антагонист Келвин Кенди образи алоҳида эътиборга лойиқдир. Унинг характери, ҳазил туйғуси ва турмуш тарзи бошқалардан ажралиб туради, шу сабабдан ҳам бу образни фильмдаги ёрқин роллардан бири дейиш мумкин.

Ҳит Лежер — “Қора рицар”

Фото: Дзен
Бетмен ҳақидаги фильмлар доимо катта қизиқиш билан томоша қилинган, аммо унинг душмани Joker экранда кўринганда барчаси ўзгарди. Ҳит Лежернинг ташриф қоғози албатта, “Қора рицар” фильмидаги Joker роли бўлди. У яратган образ рамзий, чинакамига мураккаб, чуқур ва кўпчиликнинг фикрича, идеалга айланди. Актёр ўз ролига пухта тайёргарлик кўрди, ҳамма нарсани майда-чуйдасигача ўйлаб чиқди ва камчиликларни афзалликларга айлантирди.

Росомаха — “Дедпул ва Росомаха”

Фото: Дзен
Росомаха образи фильмда бош қаҳрамон бўлиб кўринишига ва ҳатто фильм номида унинг исми борлигига қарамай, Ҳью Жекман “Оскар” мукофотига айнан “иккинчи даражали роли” учун номзод бўлган. Кўпчилик томошабинлар актёр ўз ролини Райан Рейнолдсдан яхшироқ ижро этган деган фикрда.

Бёрнам — “Қўрқув хонаси”

Фото: Дзен
Ваҳима хонаси Кристен Стюартнинг биринчи фильми ва Форест Уитакернинг навбатдаги лойиҳаларидан биридир. Бутун фильм давомида томошабин бош қаҳрамонлар ҳақида қайғуриши керак, аммо бу хавотир беихтиёр Бёрнам қаҳрамонига кўчади. Чунки у ёвуз эмас, балки болалари билан бирга бўлиш учун буни қилишга мажбур бўлган меҳрибон ота бўлиб чиқади. Девид Финчер “Қўрқув хонаси”нинг сўнгги саҳналарини Бёрнамни билан якунлагани бежизга эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Фильмда томошабинларга бош қаҳрамонлардан кўпроқ ёққан актёрлар (фото)