19:09 / 25.10.2024
44

“Муҳташам юз йил”да Хуррам ва Моҳидаврон ўртасидаги муносабатлар аслида қандай эди?

“Муҳташам юз йил”да Хуррам ва Моҳидаврон ўртасидаги муносабатлар аслида қандай эди?
“Муҳташам юз йил”да Хуррам ва Моҳидаврон ўртасидаги кураш билан боғлиқ кўплаб эпизодлар мавжуд. Сериалда украиналик Александра Роксолана ақлли, доно ва кучли кўрсатилган, Моҳидаврон образи эса ўз ҳақиқатини ҳимоя қилишдан қўрқадиган, суюкли инсони ташлаб кетгач, доим рашк ўтида азоб чекадиган аёл сифатида тасвирланган. Тарихда ҳам шундай бўлганми?

Фото: Кино Афиша
Қизиқарли тарихий фактлардан бири шундаки, Сулаймонга Хуррамни канизак сифатида таклиф қилган инсон айнан Волида султон бўлган. Аммо султоннинг онаси Хуррам бунчалик юқори даражага чиқишини ва ўғлининг кўнглини забт этишини хаёлига ҳам келтирмаган.

“Муҳташам юз йил”да Сулаймон ҳар доим ҳарам ишлари билан қизиқади ва том маънода Хуррамнинг ҳарамдаги обрўсини кўтаради. Тарихан эса Роксоланинг ҳамма нарсага ўзи эришади, чунки султон умрининг кўп қисмини ҳарбий юришларда ўтказади, унинг ғийбат ва маъшуқалари ўртасидаги жанжалларга вақти йўқ эди.

Шу билан бирга, Моҳидаврон ва Хуррам ўртасидаги жанжаллар турк ижодкорлари томонидан сериалда кўрсатилгандан анча зиддиятлироқ бўлган. Дзен порталининг “Интриганка Великолепний век” канали ёзишича, тарихда Моҳидаврон юмшоқ феълли аёл бўлмаган. У Манисага сургун қилинганига қарамай бошқа шаҳардан туриб катта жанжаллар кўтарган, Сулаймонни рашк қилгани туфайли барча аёнларни оёққа турғизган.

Фото: Reddit
Бундан ташқари, сериалда кўрсатилган икки душманнинг жанги ҳаётда ҳам содир бўлган. Тарихий манбаларга кўра, Моҳидаврон сериалдагидек шунчаки шапалоқ билан чекланмаган. У Хуррамга кўплаб кучли зарбалар берган, кўйлагини йиртиб ташлаган ва атрофдаги хизматчилар уларни тўхтатиб қолган.

Хуррамга қилинган тажовуздан кейин Моҳидаврон Манисага сургун қилинган ва сериалда маълум вақт ўтиб аёл саройга қайтиб келган. Тарихда эса Сулаймон ҳеч қачон уни кечирмаган ва Моҳидаврон умрининг охиригача бошқа шаҳарда қолган.

Маълумот учун: Моҳидаврон Ойша Ҳафса Султоннинг синглиси, Сулаймон холасининг қизи бўлган. Қариндошлик ришталари туфайли Волида султон унга нисбатан доим яхши муносабатда бўлган. У шаҳзода Мустафо ва Розия султоннинг онаси бўлган.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Муҳташам юз йил”да Хуррам ва Моҳидаврон ўртасидаги муносабатлар аслида қандай эди?