12:44 / 31.10.2024
48

Ҳанде Эрчел турк маданиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мукофотланди

Ҳанде Эрчел турк маданиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жорий йил 28 октябрь куни Нью Йоркда Америка-Туркия жамияти томонидан ташкиллаштирилган “Турк кино ва телевидение саноати” гала-концерти бўлиб ўтди.

Фото: The Girl
Тадбирда кино саноати вакиллари, жумладан, мамлакат маданиятини оммалаштириш ва ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган шахслар иштирок этди. Турк юлдузларидан Ҳанде Эрчел, Серенай Сариая, Ҳалит Эргенч, шунингдек, продюсерлардан Тимур Савжи, Онур Гювенатам ва Керем Чатай жамият томонидан мукофотланди. Совринларни ташриф буюрган меҳмонларга Сюзан Сабанжи топширди.

Фото: The Girl
Тадбирда “Қалбим эшигини қоқ” сериали юлдузи Ҳанде Эрчел 1995 йилга тегишли коллекциядаги ажойиб Versace либосида намоён бўлди. Мухлислар учун эса актрисанинг нега навбатдаги сафарга Ҳакан Сабанжи билан чиққани маълум бўлди. Эрчел қаллиғининг барча оила аъзолари ҳам ушбу тадбирда иштирок этди, чунки гала-концерт Сабанжиларга тегишли жамғарма томонидан ташкил қилинди.


Ҳанде Эрчел, Турк маданияти, Ривожлантириш, Қўшган ҳиссаси, Мукофот

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳанде Эрчел турк маданиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мукофотланди