14:02 / 31.10.2024
19

Жонни Дэпп кинога қайтмоқда: актёр янги фильмда Пенелопа Крус билан суратга тушади

Жонни Дэпп кинога қайтмоқда: актёр янги фильмда Пенелопа Крус билан суратга тушади
Жонни Дэпп фаолиятида бир неча йил давом этган танаффусдан сўнг кино саноатига қайтиш учун жадал тайёрланмоқда, деб ёзмоқда People.оnliner.by. Актёр иштирокидаги янги фильм “Кундузлари маст” деб аталиб, Lionsgate студияси томонидан суратга олинади.

Фото: HuffPost
Ушбу лойиҳа унинг Эмбер Ҳёрд билан ажрашиши ва шов-шувли суд жараёнидан кейинги биринчи йирик иши бўлади. Маълумот учун, Жонни Дэпп охирги марта йирик бюджетли Голливуд фильмида 2018 йилда, яъни “Фантастик ҳайвонлар: Грин-де-валд жиноятлари” фильмида суратга тушган.

“Кундузлари маст” янги лойиҳасида Дэпп актриса Пенелопа Крус билан бирга суратга тушади. Фильмни “Ёзнинг 500 куни” ва “Янги ўргимчак одам” фильмлари билан машҳур бўлган режиссёр Марк Уэбб суратга олади. Tриллерда круиз кемасидаги бармен ва сирли йўловчи ўртасидаги дўстлик ҳамда улар дуч келадиган кутилмаган ва мураккаб воқеалар ҳақида ҳикоя қилинади. Лойиҳа март ойидан бери ишлаб чиқиш босқичида. Бундан аввал бош ролда актриса Сидни Суини иштирок этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди, аммо улар тасдиқланмади.

Фото: ВОИ
Албатта, олти йиллик танаффус давомида Жонни Дэпп бутунлай карьерасини бутунлай ташлаб қўйгани йўқ. Актёр Европада “Жанна Дюбарри” фильмида суратга тушди, мусиқий гастролларда бўлди, маиший маҳсулотлар рекламасида чиқди, Нью Йоркда расмлар кўргазмасини ташкил қилди ва ҳатто режиссёрлик курсисига қайтиб, рассом Амедео Модиляни ҳақидаги биографик фильмни суратга олди. Бироқ унинг Голливуддаги аввалги мавқейи тикланишига яна бир муддат вақт керак бўлади.

“Кундузлари маст” лойиҳаси Дэпп ва Круснинг тўртинчи ҳамкорликдаги иши бўлади. Аввалроқ улар “Кокаин” (2001), “Кариб денгизи қароқчилари” (2011) ва “Шарқий экспрессдаги қотиллик” (2017) фильмларида бирга суратга тушишган.

Эслатиб ўтамиз, Жонни Дэпп карьерасидаги муаммолари унинг Эмбер Ҳёрд билан шов-шувли ажрашиши натижасида бошланди. Актриса собиқ эрини зўравонликда айблаб, судга берди. Дэпп суд жараёнида ютқазди — суд уни хотинини калтаклаганликда айбдор деб топди. Шундан сўнг Дэппга нисбатан бойкотлар эълон қилинди. Машҳур студия Warner Bros. ва Disney ҳам у билан шартномасини бекор қилди.

Бироқ актёр таслим бўлмади ва собиқ рафиқасига қарши даъво аризаси билан чиқди. Эмберни туҳматда айблаган актёр бу сафар судда ютиб чиқди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жонни Дэпп кинога қайтмоқда: актёр янги фильмда Пенелопа Крус билан суратга тушади