21:43 / 01.11.2024
7

Турли фалокатлардан мўжизавий тарзда омон қолган 7 та машҳур инсон

Турли фалокатлардан мўжизавий тарзда омон қолган 7 та машҳур инсон
Ер юзида ҳеч ким табиий офат ва ёки тўсатдан юз берадиган фалокатлардан ҳимояланмаган. Ҳатто таниқли юлдузлар ҳам ўлим билан юзма-юз бўлишига тўғри келган пайтлар ҳам бўлади. Бугунги мақолада ҳаёт учун хавфли ҳодисалардан кейин омон қолган машҳурлар ҳақида маълумот берамиз.

Сандра Буллок

Фото: Marie Claire
2000 йилда Сандра Буллок самолёт фалокатига учраган. У собиқ қаллиғи Боб Шнайдер билан бирга Техасдан Вайомингга учиб кетаётган бўлган. Ўша куни кучли қор ва бўрон бўлган, аммо об-ҳаво ёмонлигига қарамай, учувчилар парвозни уддалай олишига ишонган. Ноқулай об-ҳаво туфайли қўниш вақтида белгиланган манзилдаги сигнал чироқлари ёқилмаган. Натижада самолёт учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган, шассини йўқотган ва қаноти ерга тиралиб қолган.

Охир-оқибат самолёт қўнишга муваффақ бўлган, йўловчилар ва экипаж аъзоларидан ҳеч ким жабрланмаган. Сандра Буллок ўша вақтда даҳшатга тушиб қолгани ва Худодан фақатгина самолёт портламаслигини сўраганини айтган.

Ҳаррисон Форд

Фото: Marie Claire
Форднинг самолётда учишга бўлган иштиёқи унинг кўплаб мухлисларига маълум. Актёр бир неча марта ҳалокат билан тугаши бўлиши мумкин бўлган авиафалокатларда иштирок этган.

Биринчи воқеа 1999 йилда содир бўлган. Ҳаррисон фавқулодда қўниш машқларини бажараётганда самолёт катта зарар кўрди, бироқ Форд енгил жароҳатлар олди. 2015 йилда эса Форд минган самолёти двигатели ишдан чиқди ва Лос-Анжелесдаги голф майдончасига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу сафар актёр оғир жароҳатлар олди: унинг тос суяги эзилган, бели синган, боши ҳам ёрилган эди. Форднинг бахтига майдонда голф ўйнаб юрган икки киши шифокор бўлиб чиқди ва улар тез ёрдам келгунига қадар биринчи ёрдам кўрсатди.

Аммо шундай ҳодиса рўй берса ҳам, Ҳаррисоннинг парвозга бўлган иштиёқи сусаймади. 2017 йилда актёр Boeing 747 самолёти билан тўқнашувдан аранг қутулиб қолди, сўнг АҚШ аэропортида такси йўлига адашиб қўнди. Ушбу воқеа барча янгилик каналлари ва газеталарда ёритилди.

Клинт Иствуд

Фото: Marie Claire
1951 йилда Клинт Иствуд самолёт ҳалокатидан омон қолган. Ўша йили у армияга хизматга чақирилган ва у ерда Иствуд қутқарувчи ва сузиш бўйича тренерликка ўқиди. Кунларнинг бирида у дам олиш кунларини ота-онаси билан Сиэтлда ўтказишга қарор қилди ва Дуглас АД бомбардимон самолётига чиқди. Самолёт бир ўриндиқли бўлгани учун Клинт бомба яқинида ўтиришга мажбур бўлди.

Аммо парвоз пайтида люк бирда очилиб кетди ва актёр йиқилиб тушишига оз қолди. Сўнг эшикни ёпишга улгурса ҳам, Клинт ҳаво етишмаслиги сабабли ҳушини йўқотди, кейинроқ эса самолёт ёқилғиси тугаб қолгани учун бутунлай океанга қулаб тушди. Иствуд ўзига келганида сувда эса ва қаҳрамон омон қолиш учун қирғоққача беш километр масофа сузишга мажбур бўлган.

Морган Фриман

Фото: Marie Claire
2008 йилда суратга олиш ишларидан жуда чарчаган Морган рулга ўтирган ва ухлаб қолган. Унинг аёли ҳам актёр билан бирга бўлган. Уларнинг машинаси трассадан учиб чиқиб, бир неча марта ағдарилган ва чуқурга қулаган.

Жабрланганларни олиб чиқиш учун қутқарув хизматчилари машинани қисмларга ажратишга мажбур бўлган. Морган ҳам, унинг шериги ҳам оғир яраланган. Улар бир неча кун касалхонада ётиб, сўнг қолган даволаниш ишлари уйда давом этган.

Кейт Уинслет

Фото: Marie Claire
2011 йилда Кейт ва унинг оиласи бир вақтнинг ўзида бир нечта офатларга дуч келган. Кариб денгизи соҳилида дўстлари билан дам олаётганда, Уинслет ва унинг шериклари бўрон ва момақалдироқ остида қолди. Шу сабабли барча меҳмонлар уй-уйларига кириб кетди. Бироқ кутилмаганда бинога момақалдироқ яшини урди ва ёнғин бошланди, меҳмонларнинг кўпчилиги қўрқиб, ташқарига қочиб кетишди. Аммо Кейт қолиб, бино эгаси ва миллиардер Ричард Бренсонга ёрдам берди. Улар биргаликда унинг 90 ёшли онаси ва болаларининг ҳаётини сақлаб қолишди.

Натижада уй бутунлай ёниб кетди, бироқ ҳеч ким жабрланмади. Айнан шу воқеа туфайли Кейт у ерда бўлажак турмуш ўртоғи, миллионер Нед Рокнролл билан танишган.

Майли Сайрус

Фото: Marie Claire
2018 йилги Калифорния ўрмон ёнғинлари пайтида кўплаб уйлар зарар кўрган. Ёнғин штатда сўнгги 85 йил ичида содир бўлган энг даҳшатли фалокатлардан бири ҳисобланган. Ушбу табиий офат пайтида Майли Сайрус ва Лиам Ҳемсвортнинг уйи ҳам зарар кўрган. Юлдузларнинг ўзлари бу воқеадан хафа бўлишса-да, уларнинг яқинлари ва уй ҳайвонлари жабрланмаганидан хурсанд бўлишган.

Роуэн Аткинсон

Фото: Marie Claire
Жаноб Бин роли билан танилган актёр 2011 йилда автофалокатда вафот этишига оз қолган. Англиянинг Кембриджшир графлигидаги Питерборо шаҳрида актёр McLaren F1 спорт автомобилида ҳаддан ташқари юқори тезликда (тахминан 370 км/соат) ҳайдаган, натижада Роуэн бошқарувни йўқотган.

Машина ҳавода уч марта айланган, кейин дарахтга урилиб, ёниб кетган. Аммо Аткинсон деярли жиддий жароҳат олмади: у спорт машинасидан мустақил туша олди ва шифокорлар ва полицияни кутиб турди. Шифокорларнинг сўзларига кўра, бундай бахтсиз ҳодисада фақатгина бир нечта кўкаришлар олиш ҳақиқий мўжизадир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Турли фалокатлардан мўжизавий тарзда омон қолган 7 та машҳур инсон