Москва Кремль давлат саройида “Ўзбекистон юлдузлари оқшоми” концерти бўлиб ўтди. Концерт Россиядаги Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида ташкил этилди.
Тадбирда икки давлат маданият вазирлари, ишбилармонлик доиралари вакиллари, дипломатлар ва санъат намоёндалари иштирок этди.
Концертда Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Фаррух Зокиров, Гулсанам Мамазоитова, Ойгул Нодирова, хизмат кўрсатган артистлар Озода Нурсаидова ва Илёс Арабов томонидан ўзбек миллий мумтоз ва эстрада қўшиқларини ижро этишди. Шунингдек, ўзбек, рус халқ қўшиқлари, жаҳон опера классикаси дурдоналари янгради.
Томошабинлар Ўзбекистон халқ артисти Камолидин Ўринбоев бошчилигидаги Давлат симфоник оркестри ҳамда Мукаррама Турғунбоева номидаги "Баҳор" давлат рақс ансамбли дастурларидан баҳраманд бўлишди.
Сарой фойесида ўзбек халқи маданий қадриятларини акс эттирувчи кўргазма ҳам тақдим этилди. Юлдузлар бу каби тадбирлар халқлар ўртасидаги маданият ришталарни мустаҳкамлашини таъкидлашди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди