Янги авлод Голливуд актрисалари ёш, истеъдодли ва ўзига ишончи баланд қизлардир. Улар ёрқин ва қарама-қаршиликларга тўла ролларни ижро этиш орқали айнан юлдуз мақомига муносиб эканини исботлаб келмоқда.
Женна Ортега
Фото: Variety
21 ёшли актриса карьерасини болалигидан бошлади, аммо машҳур комикснинг мослаштирилган фильмида меланхолик қиз Уэнздей Аддамс образи унга ҳақиқий машҳурлик келтирди. Женна режиссёр Тим Бёртон билан яхши ишлагани учун унга “Битлжус битлжус” фильмида ишлаш таклифи ҳам тушган. 1988 йилда суратга олинган комедиянинг давомида Ортега бош ролни ижро этади.
Женна кинодаги фаолиятидан ташқари доим яхши сўзлар билан тилга олинади: у бир пайтлар саратон касаллигига чалинган қиз учун пул йиғишга ёрдам берган ва доимо аёллар ҳуқуқларини фаол ҳимоя қилиш билан шуғулланган.
Зендая
Фото: Glamour
Актриса муваффақиятининг муҳим қисми унинг таниқли ва пухта ўйланган услубининг ҳам ўрни катта. Камералар қаршисида Зендая Ўргимчак одамнинг севгилиси ёки “Дюна”даги Озод одамлар қабиласидан бўлган қиз тасвирларида бўлгани каби ишонч ва қатъият билан ҳаракат қилади. Зендая кўп қиррали актриса, раққоса ва хонанда ҳамдир. У турли хайрия жамғармаларига ёрдам беради ва ижтимоий муаммоларга инсонларнинг эътиборни жалб қилади. Юлдуз машҳурлигидан жамият фаровонлиги учун ҳам фаол фойдаланади — у феминизм ва ирқчиликка қарши ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.
Милли Бобби Браун
Фото: Тhe Voice
Актриса 20 ёшида Timesнинг топ-100 та таниқли инсонлар рўйхатига киритилди ва UNICEFнинг энг ёш эзгу ният элчиси бўлди. Унинг экрандаги роллари ҳам кино рейтингларида юқори ўринларни эгаллаган. Масалан, таниқли Шерлокнинг синглиси Энола Холмс образини олайлик, у патриархал Виктория давридаги Англияда аёлларнинг уйда ўтиришига ва ҳуқуқлари чегараланишига жим қараб турмаган аёл ролини ижро этган. Милли рок мусиқачиси Жон Бон Жовининг ўғли Жейк билан бирга яқин дўст. Мухлислар уларнинг яқин келажакда турмуш қуришига ишонч билдирган.
Сидни Суини
Фото: Variety
Америкалик актриса биринчи марта 2018 йилда “Ўткир предметлар” ва “Фаррош ҳикояси” сериаллари туфайли шуҳрат қозонган. Бир йил ўтгач, у Квентин Тарантинонинг “Бир куни Голливудда” фильмида рол ижро этди ва тез орада энг талабгир актриса ва брендлар юзига айланди.
Суини “Эйфория” сериали ҳамда “Оқ лотус” антологиясининг биринчи фаслидаги роллари туфайли юқори эътирофга сазовор бўлди. Ушбу образлар актрисага Эмми мукофотига икки марта номзодликни тақдим этди. Ҳозирда Сидни “Echо Valley” номли янги лойиҳада Жулианна Мур, Жуд Ло ва Ванесса Кирби каби юлдузлар билан иш олиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди