2021 йилда премьераси бўлиб ўтганидан сўнг кино тарихидаги глобал ҳодисалардан бирига айланган Жанубий Кореянинг “Калмар ўйини” сериали рекордларни янгилашда давом этмоқда.
Фото: Netflix
Variety маълумотларига кўра, сериалнинг биринчи мавсуми Netflix платформасида 330 миллиондан ортиқ томошабинни жалб қилган ва 2,8 миллиард соатдан ортиқ томоша қилинган.
Иккинчи мавсум трейлери эълон қилингач, сериалга бўлган қизиқиш кескин ортди ва сўнгги бир ҳафта ичида биринчи мавсумни кўришлар сони 60 фоизга ошди. Стриминг платформаси “Калмар ўйини”нинг кейинги қисмини йилнинг энг кутилган лойиҳаси деб атади.
Иккинчи мавсум премьераси жорий йил 26 декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда сериалнинг биринчи қисмидаги ўйинда ғолиб бўлган бош қаҳрамон — 456-рақамли иштирокчи Сон Ки Хун иштирок этади. У бешафқат ўйинлар ташкилотчисидан ўч олиш ҳамда ҳалокатларга олиб келувчи даҳшатли воқеаларни тўхтатиш мақсадида Калмар ўйинига қайтади.
Фото: Netflix
“Калмар ўйини”нинг кейинги қисми биринчи мавсумдан машҳурликда ўзиб кетиши кутилмоқда.
Маълумот учун, “Калмар ўйини”да катта пул мукофоти ваъда қилинган ўйинда омон қолиш учун шафқатсиз синовларда қатнашишга мажбур бўлган ва қарзга ботган бир гуруҳ одамлар ҳақида ҳикоя қилади. Сериал иштирокчиларни болалар ўйини асосида тузилган бир нечта ҳалокатли ўйинларда иштирок этади. Ҳар бир мағлубият ўлимни англатади.
Калмар ўйини, Корейс сериали, Жанубий Корея “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Россия ташқи ишлар вазири Лавров америкалик журналистга нималар деди?
Германияда сурияликлар Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганини оммавий равишда нишонлади
Жанубий Корея президентининг мамлакатдан чиқиши тақиқланди
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради
Токиода туғилиш даражасини ошириш учун 4 кунлик иш ҳафтаси жорий этилади
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
Туркия президенти дунёда фақат икки етакчи қолганини айтди