Американинг Billboard журнали сўнгги 25 йил ичида энг машҳур эстрада юлдузлари рейтингини тузди. Унга кўра, хонанда Бейонсе 21-асрнинг энг буюк поп юлдузи деб эълон қилинди.
Фото: Europa Plus
Billboard нашрининг таъкидлашича, қиролича Би мукофотлар сони бўйича рекордчига айланди: Бейонсе 32 карра “Гремми” ва 27 марта Billboard Music Awards мукофоти совриндори бўлган.
Иккинчи ўринни хонанда Тейлор Свифт эгаллади.
Фото: Grammy.com
“Интернетда мазкур рейтинг бўйича турли баҳс ва мунозаралар вужудга келиши табиий, чунки Тейлор Свифтнинг ғолиблик маррасидан бир қадам ортда бўлиши унинг янада кучли эканлигидан далолат беради”, деб ёзади Billboard.
Машҳур журналнинг Бейонсега биринчи ўринни бериш ҳақидаги хабар бир зумда ижтимоий тармоқлар ва экспертлар орасида танқидга учради. Бунга санъаткорнинг сўнгги йилларда турли можаролар иштирокчисига айлангани, жумладан, ҳозирда жинсий зўравонлик ва тажовузкорлик учун судланаётган рэпер П.Дидди билан дўстлиги сабаб бўлган.
Фото: News Week
Бундан ташқари, Billboard рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаган Тейлор Свифтнинг мухлислари бу қарордан қаттиқ норози бўлди, чунки мусиқий рейтинглар ва чартларга кўра, у хонанда дунёдаги энг машҳур ва юқори рейтингли поп юлдуз ҳисобланиши керак эди. Аммо нашрнинг фикрига кўра, Свифт ҳали жуда ёш ва саҳнага рақибига қараганда кечроқ чиққан.
Фото: People
XXI асрнинг энг буюк эстрада юлдузлари рейтингида учинчи ва шарафли ўрин хонанда Рианнага насиб этди. Жами 25 нафар эркак ва аёл хонандалар нинг мусиқа саноатига қўшган ҳиссаси эътироф этилди. Сўнгги ўринларни Bad Bunny, Эд Ширан ва Кети Перри олди. Дрейк ва Рианна каби машҳур юлдузлар юқори ўринлар учун курашди.
Фото: Business Insider
Billboard маълумотларига кўра, асримизнинг энг яхши ўнта санъаткори қуйидагилардир:
1. Бейонсе
2. Тейлор Свифт
3. Рианна
4. Дрейк
5. Леди Гага
6. Бритни Спрс
7. Канье Уэст
8. Жастин Бибер
9. Ариана Гранде
10. Адел “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
Жанубий Корея президентининг мамлакатдан чиқиши тақиқланди
Сурия президенти қароргоҳи талон-торож қилинди (видео)
Қарзинг бўлмасин!
Россия ташқи ишлар вазири Лавров америкалик журналистга нималар деди?
Туркия президенти дунёда фақат икки етакчи қолганини айтди
Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани қандай хотирламоқда?
Туркия Сурия мухолифатининг Асадни ағдариш режалари ҳақида 6 ой олдин билган