Куни кеча муҳташам “Халқлар дўстлиги” санъат саройида “Ўзбекконцерт” томонидан илк маротаба ўтказилган “Ўзбегим — 2024” миллий тақдимотининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
“Ўзбегим — 2024” тақдирлаш маросими ёш ва иқтидорли ижрочиларни, эстрада хонандаларини қўллаб-қувватлаш, қўшиқларнинг бадиий савиясини ҳам оширишга қаратилган қадам бўлди. Йил давомида ўз ижоди билан халқ қалбидан жой олган бир қатор ижодкорлар 11 та номинация бўйича тақдирланди. Бундан ташқари махсус рағбатлантирувчи номинациялар бўйича ҳам мукофотлар топширилди.
Фото: “Ўзбекконцерт” матбуот хизмати
Фото: “Ўзбекконцерт” матбуот хизмати
Ёрқин лаҳзаларга бой ўтган тадбирда Жамшид Умрзоқов ва Лазиза Нозимхонова бошловчилик қилди.
Фото: “Ўзбекконцерт” матбуот хизмати
Йилнинг “энг яхши”лари мухлислар йўллаган бевосита овозлар орқали маълум бўлган.
“Йилнинг энг фаол ижодкори”
Номзодликка уч санъаткор қўйилган — Улуғбек Раҳматуллаев, Ҳамдам Собиров, Муҳаммадзиё. Тақдирлаш маросимида мухлисларининг берган овози орқали “Йилнинг энг фаол ижодкори” номинацияси Муҳаммадзиёга насиб қилди.
Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев
“Йилнинг энг яхши аёл хонандаси”
Номзоди қўйилган учала хонанда ҳам мукофотга лойиқ, албатта, — Райҳон, Озода Нурсаидова ҳамда Муниса Ризаева. Мухлисларнинг эътирофи билан мазкур номинацияни Озода Нурсаидова қўлга киритди. Шубҳасиз, бу йил хонанда учун сермаҳсул ва омадли йил бўлиб, қатор тароналари хит даражасига етди.
Фото: “Ўзбекконцерт” матбуот хизмати
Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев
“Йилнинг энг яхши эркак хонандаси”
Номзодлар рўйхатида ижодда бир-биридан ўтувчи хонандалар жой олган — Ботир Қодиров, Шоҳруҳхон ва Ҳамдам Собиров. Мукофот қўшиқлари халқ қалбидан жой олиб келаётган, эстрадада ретро услубида ижод қилишни бошлаб берган Ҳамдам Собировга насиб этди.
Фото: “Ўзбекконцерт” матбуот хизмати
Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев
“Йилнинг энг яхши сўз устаси”
Тақдирлаш маросимларида илк бора сўз усталари учун ҳам номинация ташкил этилгани алоҳида эътирофга лойиқ, албатта. Мазкур номинациядаги сўз усталари ва қизиқчиларни сиз яхши танийсиз — Жамшид Норматов, Аваз Охун ва Элмурод Ҳақназаров. Мухлисларнинг эътирофи билан бу мукофотга ижодига 11 йил тўлган сўз устаси Аваз Охун лойиқ деб топилди.
Фото: “Ўзбекконцерт” матбуот хизмати
“Йилнинг энг яхши шоу-концерти”
Хонандалар орасида шоу-концерт бериш анчайин оммалашган. Йил бошида Райҳон ва Шоҳруҳхон шоу-концертини мухлислар эътиборига тақдим этган бўлса, куз ойларида 6 йиллик ижодий танаффусдан сўнг Лола “бомба” атмосферада ўз концертини ўтказди. Мукофот ҳам энг яхши шоу учун Лолага насиб этди. Хонандага мукофотни устоз санъаткор Ёдгор Саъдиев топширди.
Фото: “Ўзбекконцерт” матбуот хизмати
“Йил қўшиғи”
2024 йил ўзбек эстрадасида анчайин сермаҳсул йил бўлди десак, адашмаган бўламиз. Ўзбекча куй-қўшиқлар жаҳон ареналарида ҳам янгради, YouTubeда энг кўп кўришлар сонига ҳам эга бўлди — бир сўз билан айтганда “тренд” қўшиқларнинг кети узилмади. “Йил қўшиғи” номинациясига Ботир Қодировнинг “Севгиси ёлғоним” таронаси, Озода Нурсаидованинг “Жавоҳир”и ҳамда Отабек Муҳаммадзоҳиднинг “Сендақаси йўқ” қўшиғи қўйилди. Йиғилган овозлар натижасига кўра “Жавоҳир” қўшиғи мукофотга лойиқ деб топилди.
Фото: “Ўзбекконцерт” матбуот хизмати
“Йилнинг энг яхши эстрада гуруҳи”
Ўзбек эстрада гуруҳларидан кимлар эътирофга лойиқ деб ҳисоблайсиз? “Сетора”, “Беном” ҳамда “Божалар” — ҳар бирининг ўз тингловчиси ва мухлислари етарлича. 2024 йилда ҳақиқатдан ҳам тинмай ижод қилган, жонли ижрода икки маротаба концерт берган “Беном” гуруҳи томошабинлар берган овози орқали ушбу номинация ғолиби дея топилди.
“Эстрадамиз носталгияси”
Бу ноодатий номинацияга уч эркак санъаткор — Анвар Санаев, “Саҳар” гуруҳи солисти Анвар Жўраев ҳамда Дж Пилигрим тахаллуси билан ижод қилувчи Илҳом Йўлчиев номзоди қўйилди. Ўзбек эстрадаси носталгияси руҳини берувчи санъаткор сифатида тингловчилар овози орқали Дж Пилигрим “Эстрадамиз носталгияси” мукофотини қўлга киритди!
“Йил янги овози”
Ёш ва истеъдодли қўшиқчиларни қўллаб-қувватлаш учун “Йил янги овози” номинацияси таъсис этилди. Номзодликка қўйилган Шаҳзод Эргашев, Рухсора Отажонова ва Акмалхўжа Холхўжаев орасидан Шаҳзод Эргашев мукофотга лойиқ деб топилди.
“Ватанпарварлик тараннуми учун”
Ушбу номинацияга уч нафар энг яхши хонанданинг қўшиқлари билан номзоди қўйилди. Ғуломжон Ёқубов, Севара Назархон ва Милена Мадмусаева ватан ҳақидаги энг яхши қўшиғи учун “беллашди”. Мукофот ноодатий ижодий йўли билан кўпларнинг қалбидан жой олган Севара Назархонга насиб этди.
Шу жумладан, “Ўзбекконцерт” эътирофи” бўйича хонанда Имрон, “Маданий тадбирлардаги фаоллиги учун” Жаҳонгир Позилжонов, “Ўзбек эстрада санъати ривожига қўшган ҳиссаси учун” Райҳон Ғаниева, “Миллат куйчиси” эътирофига Фаррух Зокиров ва Ғуломжон Ёқубов муносиб деб кўрилди.
Фото: “Ўзбекконцерт” матбуот хизмати
Тадбирга иштирокчи ва меҳмон сифатида ташриф буюрган ҳар бир хонанда ўз рэпертуаридаги энг сара қўшиқлари билан ёрқин чиқишлар қилди. Тақдирлаш маросими юқори кайфият ва байрамона руҳда ўтди.
Фото: “Ўзбекконцерт” матбуот хизмати
Ўзбегим — 2024 мукофоти, Қайси санъаткорлар, Тақдирлаш, Ўзбекконцерт “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Венгрия бош вазири: “Украинадаги уруш 2 хил йўл билан тугайди”
Россия разведкачилари аскарларни қандай асирга олишди?
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Рим папаси Россия ва Украинани қуролларини ташлашга чақирди
Ўзбекистонда биринчи марта суяк инфаркти жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди
Тадқиқот: атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин
Эрдўғон: “Суриядаги курд жангарилари ё қуролларини топширади, ё дафн қилинади”
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади