00:18 / 02.02.2025
0

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофотида кимлар тақдирланди?

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофотида кимлар тақдирланди?

31 январь куни муҳташам “Ренессанс ҳалл” тадбирлар залида “Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон маданият ва санъат соҳасида улкан ютуқларга эришган ижодкорлар орасидан энг иқтидорлилари мукофотга лойиқ деб топилди.

Кечада Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот котиби, сухандон Сирожиддин Ўсаров ҳамда Лазиза Нозимхонова бошловчилик вазифасини ўтади.

Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Бу йилги тақдирлаш маросими аввалгиларидан фарқли равишда янги руҳ ва форматда ўтказилди. Мукофот соҳиблари маданият ва санъатнинг турли йўналишларида ижод қилаётган номзодлар орасидан сараланди. 20 нафар ижодкор ушбу юксак мукофот билан тақдирланди.

Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

Мукофот ғолиблари махсус статуэтка, сертификат ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.

Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Мукофот турли йўналишлар бўйича берилди.

Кино, театр ва оммавий томошалар йўналиши:

Йилнинг энг яхши спектакли – “Чўлпон” спектакли;

Йилнинг энг яхши бадиий фильми – Баҳодир Ялангтўш;

Йилнинг энг яхши қўғирчоқ спектакли – Қашқадарё вилояти “Алп ўғлон” спектакли;

Йилнинг энг яхши театр актёри – Ҳамза Ҳасанов;

Йилнинг энг яхши театр актрисаси – Севара Шодиева;

Йилнинг энг яхши театр режиссёри – Обиджон Абдуллаев;

Йилнинг энг яхши қизиқчиси – Жамшид Норматов;

Йилнинг энг яхши цирк артисти – Дарина Матвеева.

Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Эстрада, анъанавий, опера хонандалиги, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати йўналиши:

Йилнинг энг яхши анъанавий эркак хонандаси – Бобур Кенжаев;

Йилнинг энг яхши анъанавий аёл хонандаси – Адолат Исмоилова;

Йилнинг энг яхши опера ижрочиси – Отабек Назиров;

Йилнинг энг яхши эстрада эркак хонандаси – Ғайбулла Турсунов;

Йилнинг энг яхши эстрада аёл хонандаси – Жасмин (Мадина Файзуллаева);

Йилнинг энг яхши оркестри – Ўзбекистон давлат симфоник оркестри;

Йилнинг энг яхши раққосаси – Дилноза Мирзаева;

Йилнинг энг яхши созандаси – Саидакбар Турсунхўжаев;

Аҳолига хизмат қилган йилнинг энг яхши кутубхонаси – Саъдулла Қурбонбоев;

Йилнинг энг яхши адиби (шоири) – Қутлибека Раҳимбоева;

Йилнинг энг яхши миллий маданият маркази – Республика Туркман миллий маданий маркази;

Йилнинг энг яхши медиа лойиҳаси – “Овоз”.

Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

 Бу машҳурлик мукофоти эмас, бу халққа сидқидилдан хизмат қилаётганларнинг мукофоти! Улар беминнат, шу билан бирга меҳнати эвазига ҳеч нима кутмай ижод қилаётган ижодкорлардир. Уларнинг фаолияти ҳужжатларда турибди, қайд этиляпти. Маданият вазирлигининг барча тадбирларида фаол бўлиб, республиканинг энг чекка ҳудудларига ҳам бориб аскардек хизмат қилиб келишяпти. Балки, уларни халқ танимаслиги мумкин, аммо халққа беминнат хизмат қилаётганларни эътироф этмасак, кимни эътироф этишимиз керак? Бемалол ўзи концерт бериб, бемалол ўзи вайнлар олиб, реклама, тўйлардан яхши даромад олиб юрганларни Маданият вазирлиги бу нуқтайи назардан баҳолаши тўғри бўлмайди. Вазирлик кўзга кўринмаган, меҳнати катта бўлса-да парда ортида қолиб кетаётган фидойиларни тақдирлашни мақсад қилган, дейди маданият вазири Озодбек Назарбеков журналистларга берган интервьюсида.

Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият