date

Эргашев Шохрухбек “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди

Эргашев Шохрухбек “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 майдаги фармонига мувофиқ, “Келажак бунёдкори” медали билан Эргашев Шохрухбек Абдуллажон ўғли тақдирланди.

Мазкур хушхабарни хонанданинг ўзи ижтимоий тармоқлардаги Instagram саҳифаси орқали мухлисларига маълум қилди. У жойлаган пост қисқа вақт ичида кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, изоҳларда мухлислар ва санъат ихлосмандлари уни самимий табриклаб, келгуси ижодий фаолиятида янада улкан ютуқлар тилаб қолишмоқда.

Қайд этиш жоиз, “Келажак бунёдкори” медали мамлакат равнақига ҳисса қўшаётган, ўз соҳасида фаол ва намунавий фаолият юритаётган ёшларга берилади. Шохрухбекнинг ушбу мукофотга муносиб кўрилгани унинг санъат соҳасидаги меҳнати ва эришган ютуқларининг юксак эътирофи сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Эргашев Шохрухбек “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди