19:38 / 19.02.2025
4 646

Актриса Барчин Ғофуровани исмини ўзгартиришга нима мажбур қилган?

Актриса Барчин Ғофуровани исмини ўзгартиришга нима мажбур қилган?
“Бахт овчиси” сериалидаги образи билан томошабинлар эътиборига тушган актриса Барчин Ғофурова “Сайёд” YouTube каналига берган интервьюсида бундан бир неча йил аввал исмини ўзгартиришига сабаб бўлган воқеа ҳақида айтиб берди.

— Баъзи инсонларга исми оғир келади. Бундан бир неча йил аввал мен Умида эдим, маълум сабабларга кўра исмимни ўзгартиришимга тўғри келган.

Гап шундаки, бир йигит билан 9 йил севишиб юрганмиз. Унинг оила аъзолари мени келин қилишни истамаган. Актриса бўлганим учун мени хоҳлашмаган. Шунинг учун ҳам исмимга “иссиқ-совуқ” қилишган. Иссиқ-совуқдан кейин мен жуда оғир аҳволга тушиб қолганман. Буни биз томонда “вос-вос” дейишади. Бу нарса таъсирида бир неча марта ўз жонимга қасд қилишга уриниб, томиримни ҳам кесганман.

Бу жуда оғир вазият экан. Ишонасизми, мана йўл турибди, мен йўлнинг ўртасида туриб, машинанинг тагига ўзимни ташласам, қандай қилиб ўламан, деб ўйлайдиган бўлиб қолдим. Онам олиб бормаган шифокори қолмади, охири улар ҳам “Бу бизнинг касалимиз эмас” дейишди.

Ҳушим ўзимда эмас. Ўша йиллари тўйга чиқардим, миям битта ўчиб ёниб, қўшиб куйлаб турган жойимда “Бу ерда мен нима қиляпман?”, деб ўйлайдиган бўлиб қолдим.

Қулоғимга кимдир “Ўзингни ўлдир”, деб шивирлаган пайтлари бўлган. Шу тарзда 2018—2019 йилларда исмимни Барчинга ўзгартирганман, дейди актриса.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият