
Машҳур актёр ва юморист Мўмин Иброҳимов навбатдаги концерт дастурида шов-шувли ва бироз хавфли саҳна чиқиши билан томошабинларни ҳайратга солди.
У 8 метр баландликдан саҳнага сакраб тушишга қарор қилган ва бу пайтда мия чайқалиши, шунингдек елка жароҳатига учраган. Бу ҳолат катта ғалаён билан қарши олинди — саҳнада ва залда ҳозир бўлган минглаб мухлислар буни дастлаб шоунинг бир қисми деб ўйлашди.
Ҳодисадан сўнг актёрнинг импровизацияси зални портлатди:
“…Сани тўйингни деб ўлиб кетиш керакми?” — деган сатрни эшитган томошабинлар ўзини тийолмади.
Кейинчалик маълум бўлишича, бу “қаҳрамонлик” актёрнинг саҳнадаги ҳаракатларини жонли ва таъсирли қилиб кўрсатиш мақсадида амалга оширилган. Бироқ натижа салбий якун топди — мия чайқалиши ва елкада оғриқлар.
🔹 Концертнинг кейинги қисмида Иброҳимов вазиятни юмшитиш мақсадида кўпроқ суҳбат, юмор ва импровизацияга урғу берган. Унинг фаол мухлислари буни “профессионаллик намунаси” деб баҳолашди.
Сиз нима деб ўйлайсиз: шунча хавф – саҳнада ҳаётни реаллаштириш учун арзийдими? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар