
Авваллари муҳаббат тарихи ҳақида гапиришни истамаган Асал Шодиева "Даракчи" нашрига Шоҳруҳхон билан танишувлари ҳақида сўзлаб берди.
— Асал, тўйни шу қадар сир тутдингларки, жуда оз фурсат қолгандагина хабар топдик…
— Чунки, бу бизнинг ўртамиздаги туйғулар, орзулар ва ният эди. Шунинг учун ҳам уни бегоналардан асраб- авайладик. Ўша кун келганда эса бахтли кунимизни кўпчилик билан баҳам кўрдик. Менимча ҳаммаси кўнгилдагидек ўтди.
— Бир-бирингизга узукка кўз қўйгандек моссизлар. Севги тарихингизни ҳам эшитишни истардик. Тўйгача бу ҳақда гапиришни истамадингиз балки энди гапириб берарсиз?
— Ўзингизга яхши маълумки, биз ҳамкасбмиз, ижодкормиз. Турли тадбирларда кўришиб турардик. Шундан бошланган…
— Шоҳрух турмушга чиқиш таклифини қай тарзда билдирган?
— Ҳамкасб, дўст бўлиб юрдик. Ишонасизми, оила қуриш таклифини ўзбекона урф-одатларимизга кўра совчилар келгандагина билганман.
— У айнан сиз кутган инсон эканини қандай сезгансиз?
— Шоҳрух ака, мен учун идеал даражадаги инсон. Очиғини айтсам, у инсонни тўлиқ англаб етмаганман. Ўзига яраша сирли феъл-атворга эга. Ҳар қандай вазиятда суянишим, ишонишим мумкин. Баъзида менга нотўғридек туйилган қарорлари ҳам охир-оқибат энг тўғри йўл эканлигини гувоҳи бўлганман. Шунинг учун ҳам ҳар бир қарорига ҳурмат билан муносабат билдираман.
— Сизларни кўрганлар “иккаласи ҳам оғир-босиқ, қандай тил топишишди экан” деб ўйлашади…
— Биз иккимиз ёлғиз қолганда, умуман бошқа одамга айланамиз. Гапдан тинмаймиз. Кулгули воқеаларни гапириб, кулишиб, хуллас, сира зерикмаймиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар