
DC Studios томонидан машҳур бўлган “Тинчлик ўрнатувчи” (Peacemaker) сериали мухлислари учун ажойиб янгилик бор. Сериалнинг иккинчи мавсуми учун илк тизер трейлери омма эътиборига ҳавола қилинди.
Сериалнинг янги фаслидаги барча саккиз эпизод машҳур режиссёр ва сценарий муаллифи Жеймс Гунн томонидан ёзилган. Шунингдек, у мазкур мавсумнинг учта эпизодини, жумладан биринчи қисмини шахсан ўзи режиссёрлик қилган.
Иккинчи мавсумда мухлислар севиб қолган актёрлар – Жон Сина, Даниелл Брукс, Женнифер Холланд, Фредди Строма, Стив Эйжи ва Роберт Патрик ўз ролларига яна қайтишади. Ундан ташқари, янги мавсумга Франк Грилло, Девид Денман, Сол Родригес ва Тим Меадоуз каби янги истеъдодлар ҳам қўшилишган.
Сериал сюжети ва янги мавсумдаги воқеалар тафсилотлари ҳозирча сир сақланмоқда, бироқ бу давом мухлисларга янада қизиқарли ва жозибали воқеаларни тақдим этиши кутилмоқда.
“Тинчлик ўрнатувчи” сериалининг иккинчи мавсуми HBO Max телеканалида 21 август куни илк бор намойиш этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар