24 ноябрдан 25 ноябрга ўтар кечаси, комик актёр, халқимизга Нодир Полвон номи билан таниш бўлган Нодир Саидалиев вафот этди. Бу ҳақда хонанда Абзал Ҳусанов ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали хабар қилди.
“Нодир полвон оламдан ӯтди. Оллоҳ раҳмат қилсин”, деб ёзади Абзал Ҳусанов.
Qalampir.uz нашри ушбу хабар юзасидан хонанданинг ўзи билан боғланганида, , Нодир Саидалиевнинг бир неча кундан бери тоби йўқлигини, кеча тунда юрак етишмовчилиги сабабли вафот этганини айтди.
Маълумот учун, Нодир Саидалиев 1979 йили таваллуд топган. Оилали, бир ўғил ва бир қизнинг отаси эди.
Актёр сифатида “Дев ва пакана” фильмида, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Муҳаббат”, хонанда Жаҳонгир Позилжоновнинг “Бақалоқ” қўшиғига олинган клипдаги роллари билан томошабинларга яхши таниш эди.
Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз номидан Нодир Саидалиевнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди