Бугун ижтимоий тармоқлар, шу жумладан телеграм каналлари орқали таниқли сўз устаси Мирзабек Ҳолмедовнинг ўлими ҳақидаги хабарлар тарқалди.
"Мирзабек Ҳолмедов кутилмаганда юз берган юрак хуружи оқибатида бугун соат 16:50да касалхонада ҳаётдан кўз юмди", деб ёзилган хабар матнида.
Ушбу хабарга аниқлик киритиш мақсадида Kun.uz нашри Мирзабек Ҳолмедовнинг оила аъзолари билан боғланиб хабарни ёлғон эканлигини аниқлган. Маълум бўлишича, санъаткор ҳозирда кўҳна Самарқанд шаҳрида гастроль сафарида экан.
Мирзабек Ҳолмедовнинг ўғли Улуғбек ўзининг Instagram тармоғидаги саҳифаси орқали ҳам бу хабарга муносабат билдириб, унинг ёлғон эканлигини тасдиқлади.
Бундан аввал ижтимоий тармоқларда "Дев ва пакана" фильми орқали томошабинларга танилган актёр Нодир Саидалиевнинг бевақт ўлими ҳақида хабар берилганди. Шу муносабат билан актёр билан бир фильмда ишлаган таниқли сўз устаси Обид Асомов ўзининг Instagram'ида актёрнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган, ушбу пост остида Мирзабек Ҳолмедов ҳам Нодир Саидалиевнинг оиласи ҳамда дўстларига сабр тилаб, изоҳ қолдирган.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!