
Ўзбекистон футболи тарихида янги саҳифаларни ёзишни бошлаган Абдуқодир Ҳусанов нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам мухлисларнинг диққат марказида қолмоқда. Ёш футболчи "Манчестер Сити" клубига янги келиб қўшилгани муносабати билан жамоа анъаналарига кўра жамоадошлари олдида жонли ижро билан чиқиш қилди.
Ҳусанов, жамоаси билан бирга ўтирган мураббий Пеп Гвардиола ва жамоадошларининг қарсаклари остида стул устига чиқиб, машҳур "Радиус 21" гуруҳининг "Дубай" қўшиғини жонли тарзда куйлади. Унинг самимий ва қайноқ ижроси залдаги барча футболчилар ва мураббийларни ҳайратга солиб, катта олқишларга сабаб бўлди.
Абдуқодирнинг ушбу ижросидан сўнг жамоада ижобий ва завқли муҳит яратилди. Ўзбек юлдузининг бундай ҳаракатлари жамоадошлари томонидан мамнуният билан қарши олинди ва ижтимоий тармоқларда ҳам кўплаб футбол мухлислари орасида тезда тарқалиб кетди.
Ҳусановнинг "Дубай" қўшиғидан келтирилган сўзлар эса залдаги барчани бироз ҳиссий туйғуларга берилишига сабаб бўлди:
«Мовий денгиз, соҳилида отел,
Ёнимда малласоч мадмуазел,
Жазирама ёз фасли июл,
Қўлларида бир дона атиргул...»
Бу ижро билан Абдуқодир Ҳусанов нафақат футболчилик маҳорати, балки мусиқий истеъдоди ҳам юқори эканини исботлади. Келажакда унинг яна кўплаб бундай қизиқарли ҳаракатлари мухлисларнинг диққат марказида бўлиши шубҳасиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар