
Шоирнинг шеъридан рухсасиз фойдаланган яна бир хонанда Фаррух Хамраев жаримага тортилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Қайд этилишича, Адлия вазирлиги томонидан фарғоналик шоир Исмоилжон Бабаевга тегишли “Она юринг, ҳажга борамиз” номли шеър хонанда Фаррух Хамраев томонидан рухсатсиз ҳамда тегишли тартибда шартнома тузмасдан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилди.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддасининг биринчи қисми билан жарима жазоси тайинланди.
Маълумот учун, қонунчиликка мувофиқ муаллиф ҳуқуқбузардан зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилишга ҳақли ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар