date

Озодбек Назарбеков фарзандини ўқишга кирита олмай, ундан ёрдам сўрайдиганларни тушунмаслигини айтди

Озодбек Назарбеков фарзандини ўқишга кирита олмай, ундан ёрдам сўрайдиганларни тушунмаслигини айтди

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков энг зарур вақтда ҳеч кимдан ёрдамини аямаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у “Даракчи” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Доим атрофимдаги инсонларга эътиборлиман. Муҳим муаммоларининг ўша заҳоти ечим топиши учун мен учун биринчи ўринда туради, лекин баъзида ёнимга ёрдам сўраб келадиган инсонларни тушунмайман”, – деди Ўзбекистон халқ артисти.

“Гап-сўзларини эшитсангиз, ўша инсондан бахтсиз одам йўқдек, асл мақсадини эшитсангиз, ўғли ёки қизини ўқишга кира олмаётганидан азият чекаётганлигини айтади…”, – деди Назарбеков.

“Фарзанди ўқишга кира олмаса, бу фожеа эмас-ку, тўғрими? Ҳаёт билан курашаётган, оғир тўшакда ётганлар қанча?! Энг зарур бўлган пайтда ҳеч кимдан ёрдамимни аямаганман”, – дея қўшимча қилди Озодбек Назарбеков.

Манба: www.kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озодбек Назарбеков фарзандини ўқишга кирита олмай, ундан ёрдам сўрайдиганларни тушунмаслигини айтди