date

Бред Питт: “Ажрашувимга асл сабаб – ичкилик эди”

Бред Питт: “Ажрашувимга асл сабаб – ичкилик эди”
Бред Питт ичкиликка мойиллиги ҳақида очиқ гапирди

Голливуд юлдузи Бред Питт Анжелина Жоли билан ажрашганига қарийб ўн йил бўлган бўлса-да, эндигина бу оғриқли жараён ортидаги асл сабабни ошкор қилди. Унинг тан олишича, оилавий ҳаётдаги муаммоларнинг илдизи — ичкиликка қарамлик бўлган.

61 ёшли актёр “Армчаир Эхперт” номли машҳур подкастда иштирок этиб, Жоли билан ажрашуви, ёлғизлик ва ҳаётидаги кескин бурилишлар ҳақида чин дилдан суҳбатлашди. Унинг сўзларига қараганда, спиртли ичимликларга мойиллик туфайли нафақат оиласидан, балки ўзини ҳам йўқотган.

Ичкиликдан қутулиш учун – анонимлар даврасига

Питт ўзини ёмон одатдан халос қилиш учун АҚШда кенг тарқалган “Аноним алкоголиклар” клубига аъзо бўлган. Бу ташкилотнинг бошқа иштирокчилари каби, у ҳам ҳар ҳафта учрашувларда қатнашиб, ўз муаммоси билан юзма-юз келган. Актёр бу жараённи “хаётимдаги энг самимий ва таъсирли давр” деб атади.

— Одамлар ўз дарди, хатоси, орзу-истаклари билан эркин баҳам кўришади. Кўп кулишади, ҳазил қилишади. Ва шу пайтда мен илк бор ўзимни илҳомлангандай ҳис қилдим, — деди Питт самимий тарзда.

“Биз ҳамиша мукаммал кўрингимиз келади”

Питт айтишига қараганда, у ва унинг атрофидаги одамлар узоқ вақт давомида ҳиссиётларини яширишга ҳаракат қилишган. “Ҳаммаси жойида” деган ниқоб остида яшаш, аслида, унинг ички дунёсидаги бўшлиқни янада чуқурлаштирган.

У ўзининг яқин ўтмишини эслар экан, биринчи марта 2019 йилда ичкиликка берилиши ва унинг оиласига бўлган таъсири ҳақида гапирганини эслатди. Ўшанда Питт "нима берилса, шуни истеъмол қилардим", деган эди. Шунингдек, спиртли ичимликлар оиласи билан бўлган муносабатларга салбий таъсир кўрсатганини ва ҳатто баъзан қўл кўтаришгача борганини тан олган.

Жоли ҳам суд орқали шуни таъкидлаган

Анжелина Жолининг 2016 йилда судга тақдим этган ҳужжатларида Питтнинг болалар ва ўзининг жисмоний дахлсизлигига таҳдид солгани қайд этилган. Шу билан бирга, расмий равишда никоҳ 2019 йилда бекор қилинган.

Питт айтишига кўра, у ҳозирги кунда болалари билан алоқада эмас ва бир неча марта уринишлар қилганига қарамай, улар билан муносабатни тиклашга эришолмаган.

Юлдуз ҳам инсон, оғриқ ҳаммада бор

Бред Питтнинг бу тан олишлари шунчаки шахсини фош этиш эмас, балки кўплаб инсонлар учун руҳий сабоқ бўлиши мумкин. Қарангки, жаҳоннинг энг машҳур юлдузларидан бири ҳам ички зўриқиш ва одатларга қарши курашда ожиз қолиши мумкин экан.

Мураккаб кечмиш, алданган ҳиссиётлар ва ҳаётни қайтадан йўлга қўйиш — буларни энди Бред Питт бир эмас, балки миллионлаб одамлар билан бўлишмоқда...
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Бред Питт: “Ажрашувимга асл сабаб – ичкилик эди”