
Машҳур британиялик актор Жонатан Бейли, "Бриджертонлар" сериалининг асосий қаҳрамонларидан бири — Энтони Бриджертон ролини ижро этган, экрандаги муҳаббат саҳналари унга ҳақиқий муносабатлар ҳақида ҳеч қандай фойда бермаганини айтди.
Бу ҳақда у Британияда машҳур Чиcкен Шоп Дате ток-шоусида бошловчи Амелия Димолденберг билан суҳбат чоғида айтиб ўтди, деб Pravilamag.ru хабар берди.
"Сизнинг фикрингизча, "Бриджертонлар" сериалининг бир қисми бўлиш романтик муносабатларда яхшироқ одамга айлантирдими?" — деб сўради бошловчи.
"Йўқ!"— деб кулиб жавоб берди Бейли.
Актёрнинг таъкидлашича, экрандаги романтика — бу реал ҳаётдан йироқ бўлган фантазиядир. Унга кўра, "романтик муносабатлар ҳаётий ва ҳақиқий бўлиши керак".
"Бу бир фантазия эди, тўғрими? Ҳақиқий муносабатлар — бу бошқача", — деди актёр.
"Бриджертонлар" Netflix’нинг энг машҳур ва кўп кўрилган сериалларидан бири ҳисобланади. Сўнгги маълумотларга кўра, сериалнинг навбатдаги мавсуми суратга олиниб бўлинган ва 2026 йилда намойиш этилиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар