
Ўзбекистон маданий ҳаётида муҳим янгилик: Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Аваз Тожихонов Ўзбекистон давлат сатира театрида ташкилотчилик ва ижодий фаолиятга бағишланган йиғилиш ўтказди. Мазкур йиғилишда театрнинг бугунги ҳолати, саҳналаштирилаётган спектакллар сифати, томошабинларни жалб этиш механизмлари ҳамда маҳаллий ва халқаро гастролларни самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилиш доирасида муҳим янгилик сифатида, вазирлик буйруғига асосан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзатилла Холмедов Сатира театрининг янги директори этиб тайинлангани маълум қилинди. У жамоага расман таништирилди ва унинг келгуси режалари ҳақида сўз юритилди.
Мирзатилла Холмедов бу лавозимга тайинлангунига қадар “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида сўз устаси сифатида фаолият юритган. Унинг театр раҳбарлигида жамоанинг янги босқичга чиқиши, замонавий томошабинлар талабига жавоб берадиган креатив лойиҳалар ишлаб чиқиши кутилмоқда.
Мутасаддиларнинг фикрича, янги раҳбарнинг тажрибаси ва саҳнадаги фаолияти театр ижодий ҳаётида ижобий бурилиш яратиши мумкин.
Сиз нима деб ўйлайсиз? Сатира театридаги бу тайинлов қандай ижодий ўзгаришларга олиб келиши мумкин? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар