date

Сидни Суини "Барби 2" фильмида суратга тушишни хоҳламоқда — бу қарорга Марго Робби сабабчи

Сидни Суини "Барби 2" фильмида суратга тушишни хоҳламоқда — бу қарорга Марго Робби сабабчи
Голливуднинг ёрқин юлдузи, "Эйфория" сериали орқали томошабинлар қалбини забт этган актриса Сидни Суини "Барби" фильмининг давомий қисмида иштирок этишга қарши эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Pravilamag.ru хабар берди.

Журналистнинг "Агар сизга Грета Гервигнинг “Барби” сиквелида рол таклиф қилинса, қандай жавоб берган бўлардингиз?" деган саволига Суини шундай жавоб берди:

"Мен сценарийни ўқишим керак. Аммо мен қарши эмасман".

Актрисанинг айтишича, у давомий қисмда иштирок этишни асосан бир сабаб — Марго Роббига бўлган ҳурмат ва хайрихоҳлик туфайли хоҳлаган бўлар эди.

"Мен Марго Роббининг катта, жуда катта мухлисиман", — деди Суини.

2023 йили экранларга чиққан "Барби" фильми Грета Гервиг режиссёрлигидаги машҳур кинолойиҳалардан бири бўлиб, бутун дунё бўйлаб миллиард долларлик касса жамғарган эди. Унда Марго Робби бош ролни ижро этган ва унинг актёрлик маҳорати нафақат томошабинлар, балки касбдошлари — жумладан, Суини каби ёш юлдузлар томонидан ҳам юксак баҳоланган.

Warner Bros. студияси раҳбари Пэм Абди аввалроқ "Барби" фильмининг сиквелини суратга олиш истагини билдирган. Грета Гервиг эса, агар мазмунли ва қизиқарли сценарий пайдо бўлса, "Барби 2" устида ишлашга тайёр эканини айтган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Сидни Суини "Барби 2" фильмида суратга тушишни хоҳламоқда — бу қарорга Марго Робби сабабчи