
Ўзбек эстрадасида танилган хонанда Жалолиддин Ахмадалиевга нисбатан Фарғона вилоятида суд ҳукми чиқди. Бунга сабаб — у муаллифлик ҳуқуқларини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди, деб Kursiv.media сайти ёзди.
Адлия вазирлиги ахборотига кўра, хонанда Шоҳрух Абдувоҳидов қаламига мансуб қуйидаги шеърлардан шартномасиз, яъни расмий рухсат ва келишувсиз фойдаланган:
1. "Юрак"
2. "Мени деб оқарди сочларинг она"
3. "Кўзларингни қизғанма мендан"
4. "Барчасини Худога солдим"
Муаллифнинг розилигисиз қўшиқларда ушбу шеърлардан фойдаланиш эса қонунга хилоф ҳисобланади. Бу ҳолат юзасидан расмий баённома тузилиб, иш судга оширилди.
Фарғона вилояти, Данғара тумани жиноят ишлари бўйича суди мазкур ишни кўриб чиқиб, Жалолиддин Ахмадалиевни жаримага тортди. Суд қарорининг тўлиқ миқдори ошкор этилмаган бўлса-да, бу ҳолат муаллифлик ҳуқуқи масаласига жамоатчилик диққатини яна бир бор жалб этди.
Мавжуд қонунчиликка кўра, муаллиф ўз асари рухсатсиз ишлатилганда зарарни қоплатиш ўрнига, 20 баравардан 1000 бараваргача базавий ҳисоблаш миқдорида товон тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Ҳозирда базавий ҳисоблаш миқдори 375 000 сўмни ташкил қилса, 1 августдан 412 000 сўм этиб белгиланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар