
Ўзбекистонда қўшиқчи Жалолиддин Аҳмадалиев бошқа муаллиф шеърларидан рухсатсиз фойдалангани учун жаримага тортилди, деб UPL.uz хабар берди.
Интеллектуал мулк департаменти матбуот хизматининг маълум қилишича, муаллифлик ҳуқуқи соҳасидаги қонунбузарлик бўйича чоралар кўрилди.
Адлия вазирлиги ходимлари томонидан олиб борилган текширувлар натижасида қўшиқчи Жалолиддин Аҳмадалиев бошқа муаллифнинг шеърларини ноқонуний равишда ишлатгани аниқланган. Хусусан, у муаллиф ҳуқуқи эгасининг рухсати ва шартномасисиз Шоҳрух Абдувохидовга тегишли “Юрак”, “Мени деб оқарди сочларнинг она”, “Кузларингни қизғанма мендан” ва “Барчасини Худога солдим” номли шеърлардан фойдаланган.
Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг "Муаллифлик ҳуқуқи ва унга боғлиқ ҳуқуқларни бузиш" моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди. Дангара туман жиноят ишлари бўйича суди қарорига кўра, қўшиқчига жарима жазоси тайинланди. Жарима миқдори аниқ айтилмаган, аммо у 1 дан 5 гача базавий ҳисоблаш миқдорида (375 000 сўмдан 1 875 000 сўмгача) бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, муаллиф моддий зарарни ундириш учун фуқаролик судига ҳам мурожаат қилиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар