date

Янги мавсум: "Уэнсдэй" 8 августдан Netflix’да намойиш этилади

Янги мавсум: "Уэнсдэй" 8 августдан Netflix’да намойиш этилади

"Уэнсдэй" сериалига учинчи мавсум ишлаб чиқарилиши маълум бўлди, деб Kursiv.uz хабар берди. Бу ҳақда сериал яратувчиси Тим Бёртон The Hollywood Reporter нашрига берган интервьюсида маълум қилди. Шу билан бирга, иккинчи мавсумнинг биринчи қисми Netflix’да 8 август куни намойиш этилиши режалаштирилган.

Режиссёр Тим Бёртон: "Мен аввал телевидениеда ишламаганман, шунинг учун узоқроқ вақтли лойиҳада иштирок этиш ғояси мени ўзига тортди. Ўзи эса (Уэнсдэй) қизиқарли қаҳрамон", — деди.

Уэнсдэй Аддамс ролини ижро этувчи Женна Ортега ўзи тасвирлаётган қаҳрамонга янада яқинлашганини таъкидлади. Актриса таъкидлашича, иккинчи мавсум янада кўламли бўлади ва актёрлар таркибига Стив Бушеми ҳам қўшилди.

Тим Бёртон ва Женна Ортега Netflix’нинг "Уэнсдэй" сериалига спин-офф яратиш ғояси борлигини ҳам маълум қилишди. Ҳозирда музокаралар бошланғич босқичда.

"Уэнсдэй" — Тим Бёртон томонидан яратилган Netflix’нинг мистик сериали. Асосий қаҳрамон — Уэнсдэй Аддамс, Аддамслар оиласидаги қиз, у "Невермор" академиясига ўқишга киради. Академияда у сирли қотилликлар занжирини тергов қилади ва ўз оиласига оид сирларни очади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Янги мавсум: "Уэнсдэй" 8 августдан Netflix’да намойиш этилади