date

Coldplayed: Интернетни портлатган янги хиёнат жанри нима?

Coldplayed: Интернетни портлатган янги хиёнат жанри нима?

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда “Coldplayed” деган янги ибора пайдо бўлиб, интернет фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бу сўзнинг келиб чиқиши машҳур рок-группа Coldplay концерти билан боғлиқ бўлса-да, мусиқага ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аслида, у замонавий хиёнатларнинг янги турини ифодалайди, деб хабар берди Peopletalk.

Термин қаердан пайдо бўлди?

Америкадаги Astronomer компанияси бош директори Энди Байрон Бостонда бўлиб ўтган Coldplay концертида “поцелуйлар камераси” (Kiss Cam) объективига тушиб қолди. Унинг ёнидаги аёл – Кристин Кэбот, ушбу компаниянинг кадрлар бўлими раҳбари сифатида танилди. Улар ўзаро яқин муносабатда бўлгани акс этган лавҳа тезда тарқалиб кетди ва интернет фойдаланувчилари бу воқеани ҳазил ва миш-мишларга бой мавзуга айлантиришди.

Ҳаётдаги оддий бир хиёнат воқеаси оммавий “шоу”га айланди. Шу тарзда Coldplayed – яъни "хамманинг кўз ўнгида шармандали тарзда фош бўлган хиёнат" маъносидаги янги сўз пайдо бўлди.

Coldplayed нима дегани?

Бу сўз нафақат хиёнат, балки у жамоат олдида, ижтимоий тармоқларда ва миллионлаб одамлар гувоҳлигида содир бўлган фош этиш ҳолатини англатади. Кимдир “камерага тушиб қолиши”, юзини яширишга уриниши, аммо барибир танилиши – мана шунинг ўзи Coldplayed ҳолати. Бу фақат шахсий драмани эмас, балки бутун интернет томошабинларини жалб қилувчи реалити-шоуга айланади.

Нега бу Ўзбекистон учун ҳам долзарб?

Ўзбекистонда ҳам ижтимоий тармоқлар фаол ривожланмоқда ва кўпчилик шахсий ҳаётини интернетда намоён қилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, шахсий муносабатларнинг оммавий муҳокамага сабаб бўлиши эҳтимолини оширади. Шу боис, Coldplayed каби ҳолатлар энди нафақат хорижда, балки бизда ҳам юзага чиқиши мумкин.

Онлайн даврда ҳушёрлик шарт

Coldplayed – бу шунчаки бир сўз эмас, бу рақамли замонда шахсий муносабатларга бўлган ёндашувнинг ифодаси. Биргина камера, биргина видео – ва сиз интернет "қаҳрамони"га айланишингиз мумкин. Шунинг учун ҳам, шахсий ва иш муносабатларини жамоат олдида намоён қилишдан олдин, оқибатларини ўйлаб кўрган маъқул.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Coldplayed: Интернетни портлатган янги хиёнат жанри нима?