date

“Фантастик тўртлик” фильми илк ҳафталигида $218 млн йиғди

“Фантастик тўртлик” фильми илк ҳафталигида $218 млн йиғди

“Фантастик тўртлик” фильми жаҳон бўйлаб кинопрокатда 218 миллион доллар (тақрибан 2,7 трлн сўм) даромад билан бошланди, деб rozetked.me хабар берди.

Marvel бренди остида янгидан яратилган ушбу суперқаҳрамонлар фильми томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинган.

Фильмнинг бюджети расман очиқланмаган бўлса-да, биринчи ҳафталик натижалар у катта муваффақиятга эришганини кўрсатмоқда.

Таъкидланишича, фильм Марвелнинг кейинги босқичига асос солувчи асосий лойиҳалардан бири ҳисобланади.

Кўплаб кинотанқидчилар ва мухлислар актёрлар таркиби ва визуал эффектларни юқори баҳолаган.

Фильм яқин ҳафталарда янада катта даромад келтириши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Фантастик тўртлик” фильми илк ҳафталигида $218 млн йиғди