Голливуд юлдузи Брэд Питт иштирокидаги янги «Формула-1» фильми нафақат унинг шахсий карьерасида, балки Apple TV+ платформасида ҳам энг кассабоп лойиҳага айланди. Фильм жаҳон бўйлаб 545,6 миллион доллар йиғишга муваффақ бўлди.
Шу пайтгача Брэд Питт учун энг юқори даромад келтирган фильм – 2013 йилда катта экранларга чиққан «Зомби дунё урушлари» (World War Z) эди. У ўз вақтида 540 миллион доллар йиғган эди. Энди эса бу кўрсаткич ҳам орқада қолди – «Формула-1» беш ҳафтадаёқ ушбу натижани ортда қолдирди.
«Формула-1» Apple компаниясининг стриминг платформаси – Apple TV+ учун ҳам жиддий муваффақият бўлди. Унгача энг кўп даромад келтирган фильмлар Ридли Скоттнинг «Наполеон» (221 миллион доллар) ва Мартин Скорсезенинг «Гулли ой қотиллари» (158 миллион доллар) эди. Янги фильм бу кўрсаткичларни икки баробардан зиёдга оширди.
Манба: Pravilamag
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!