Google хизматида энг кўп қидирилган машҳур актёрлар аниқланди

  • 14 декабрь 2016, 16:11
  • 4 958
  • Маданият
  • Google хизматида энг кўп қидирилган машҳур актёрлар аниқланди

    Американинг Google корпорацияси интернет фойдаланувчилари томонидан 2016 йилда энг кўп қидирилган таниқли шахслар рўйхатини тузиб чиқди. ET Online хабар қилишича, актёрлар рўйхатига Брэд Питт етакчилик қилган бўлса, аёл актрисалар бўйича рейтингни шаҳзода Ҳаррининг дугонаси Меган Маркл бошқармоқда.


    Таъкидланишича, Питтнинг собиқ рафиқаси Анжелина Жоли илк ўнликка ҳам киритилмаган.

    Энг машҳур мусиқий ижрочи сифатида Бейонсе тан олинган, унинг «Formation» номли қўшиғи бу борада етакчи бўлган.

    Шу билан бирга, Google фойдаланувчилари 2016 йилда Ким Кардашьян селфисини энг кўп қидиргани маълум қилинган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Google хизматида энг кўп қидирилган машҳур актёрлар аниқланди