Турк сериаллари орасида катта машҳурликка эришган “Сўйла Қора Денгиз” сериалини Ўзбекистонда ҳам минглаб томошабинлар қизиқиб томоша қилган. Ундаги Осиё образи айниқса кўпчиликнинг эсидан чиқмай қолган.
Осиё ролини O‘yku Gyurman ижро этган. У нафақат актриса, балки аслида машҳур қўшиқчи ҳамдир. 1982 йилда Истанбулда туғилган O‘yku ўзининг мусиқий карьераси билан танилган ва “Evlerinin Önü Boyalı Direk” каби куйлари Туркияда хит бўлган. Кейинчалик у актрисаликка қадам қўйди ва айнан “Сўйла Қора Денгиз” орқали кенг аудиторияга танилди.
Осиё роли орқали у нафақат Туркияда, балки Ўзбекистон, Озарбайжон ва араб мамлакатларида ҳам катта мухлисларга эга бўлди.
O‘yku Gyurmanнинг ҳаётидаги қизиқ жиҳатлардан бири — у ҳамиша санъатни оиласи билан боғлайди, чунки унинг акаси Ozgur ҳам мусиқачи. Актриса мусиқа ва актрисаликни уйғунлаштирган камдан-кам турк юлдузларидан бири ҳисобланади.
Ўзбек томошабинлари учун эса Осиё қаҳрамони — кучли, сабрли ва юракдан севувчи аёл тимсоли сифатида ёдда қолган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!