Forbes маълумотларига кўра, мусиқа саноатидаги энг бой аёл ҳозирда америкалик қўшиқчи ва қатор мукофотлар соҳиби Тейлор Свифт ҳисобланади. Унинг умумий сарвати 1,6 миллиард долларга етгани айтилмоқда.
Свифт ўз бойлигининг асосий қисмини бевосита мусиқа орқали қўлга киритган. Хусусан, у турли гастроллар ва гонорарлардан тахминан 600 миллион доллар даромад олган, қолган катта улуш эса унинг мусиқа каталогининг қиймати ҳисобига тўғри келади.
Тейлор Свифт бу унвонни аввалига Рианнадан олиб қўйди. Бир вақтлар Барбадослик юлдузнинг бойлиги 1,77 миллиард долларга баҳоланган бўлса, бугунги кунда унинг сарвати тахминан 1,47 миллиардга тушиб кетгани айтилади.
Шу билан, Свифт нафақат замонавий мусиқа саҳнасида энг машҳур ижрочилардан бири сифатида, балки молиявий жиҳатдан ҳам мусиқа саноатида етакчи хотин-қиз артист мақомини қўлга киритди.