date

Женнифер Лопеснинг бойлиги аслида қанча?

Женнифер Лопеснинг бойлиги аслида қанча?

Голливуд ва мусиқа оламининг энг ёрқин юлдузларидан бири — Женнифер Лопес, кўпчиликка J.Lo номи билан таниш. У нафақат қўшиқчи, балки актриса, продюсер ва дизайнер сифатида ҳам катта ютуқларга эришган.Forbes маълумотларига кўра, Лопеснинг умумий бойлиги 400 миллион долларга яқин бўлиб, уни дунёдаги энг бой аёл қўшиқчилардан бирига айлантирган.

Шунингдек, бойлик жиҳатидан Taylor Swift, Rihanna, Madonna ва Beyoncé каби йирик санъаткорлар Женнифер Лопесдан олдинда туради.

Celebrity Net Worth маълумотига кўра, J.Loнинг 2018 йилдаги даромади тахминан $40 миллион атрофида бўлиб, юқори йилларда эса у бу кўрсаткични $52 миллионгача оширган.

Унинг бойлиги фақатгина мусиқа ва фильмлардан тушган даромад билан чекланмайди. Лопеснинг Netflix лойиҳалари, турли мода брендлари билан ҳамкорликлари ва концерт турлари катта молиявий муваффақият олиб келган. Айниқса, у саҳнадаги кучи ва энергияси билан миллионлаб мухлисларни ўзига ром этиб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Женнифер Лопеснинг бойлиги аслида қанча?