16:53 / 16.12.2016
9 463

«Энг яхши хорижий фильм» йўналишида «Оскар»га даъвогарлар якуний рўйхати эълон қилинди

«Энг яхши хорижий фильм» йўналишида «Оскар»га даъвогарлар якуний рўйхати эълон қилинди

«Энг яхши хорижий фильм» йўналишида «Оскар»га даъвогар фильмларнинг якуний рўйхати эълон қилинди, деб ёзади «Дарё» нашри.

Ушбу йўналишда «Танна» (Австралия), «Бу шунчаки охир замон» (Канада—Франция), «Менинг ерим» (Дания—Германия), «Тони Эрдманн» (Германия), «Коммивояжёр» (Эрон), «Қиролнинг танлови» (Норвегия), «Жаннат» (Россия) ва «Увенинг иккинчи ҳаёти» (Швеция) ва «Қовоқча ҳаёти» (Швейцария) фильмлари ғолибликка даъвогарлик қилмоқда.

2016 йилда Киноакадемиянинг чет тилидаги энг яхши фильм мукофотига талабгор 85 та фильм илгари сурилган эди.

«Оскар» мукофоти номзодлари 2017 йилнинг 24 январида эълон қилинади. Мукофотларни топшириш маросими 26 февраль куни бўлиб ўтади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Энг яхши хорижий фильм» йўналишида «Оскар»га даъвогарлар якуний рўйхати эълон қилинди